Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси қанча туради?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.01.2018, 12:29
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси қанча туради?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талонини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи, яъни 120 минг 568 сўм тўланади.

200200_200_200_02.jpg

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 2017 йил 1 октябрдан бошлаб берилиши йўлга қўйилди.

2018 йилнинг 31 декабригача эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига ихтиёрий тартибда, 2019 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабрга қадар эса мажбурий тартибда алмаштирилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб топилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1