Асалли пирогни янгича усулда тайёрланг

СУҒДИЁНА 26.01.2018, 14:33
Асалли пирогни янгича усулда тайёрланг

Зарур масаллиқлар: 6 дона тухум, 160 гр. шакар, 2 ош қошиқда асал, 200 гр. ун, 200 гр қуюлтирилган сут, ёнғоқ, 1 чой қошиқ истеъмол содаси.

Тайёрланиши: 1. Тухум, шакар, асал ва истеъмол содасини чуқурроқ идишга солинг-да, 10-15 дақиқа давомида ўрта оловда аралаштириб туринг.

2. Масаллиқлар солинган идишни оловдан олинг ва оз-оздан ун қўшинг. Қуюқ сметана кўринишидаги хамирни газ печи патнисига жойланг.

3. Пирог коржи 180 даражада қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа давомида пишириб олинади

4. Пишган коржни совутинг. Сўнг ўртасидан иккига бўлинг.

5. Қуюлтирилган сутга майдаланган ёнғоқни аралаштиринг. Коржнинг ҳар иккала қисмига крем суртиб, ёпиштирилади. Пирог устини крем билан безаб, хоҳланг ёнғоқ, хоҳланг қирғичдан чиқарилган шоколад қириндисини сепиб чиқинг.

50 дақиқа

8 кишилик

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1