«Ижарачи мулкимизга эга чиқди»

САВОЛ-ЖАВОБ 26.01.2018, 09:00
«Ижарачи мулкимизга эга чиқди»

Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.


Бундан ўн саккиз йил олдин бобом ўзига қарашли бўш жойни қўшнимизга фойдаланиши учун ижарага берган. Қўшнимиз автосервис очиб, шу пайтгача уни юргизиб келмоқда. Аммо бирор маротаба ҳам ижара ҳақини бермаган. Яқинда ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида у билан учрашдик. Билсак, автосервис қурилган ер қўшнимиз номига ўтказилган бўлиб, эндиликда у мулкдор ҳисобланаркан.Бизнинг иштирокимизсиз ҳужжатлаштирилган дея судга ариза бердик. Аммо иш қўшнининг фойдасига ҳал бўлди. Ўн саккиз йил аввал олинган ер бошқа бировнинг номига ўтказилиб юборилган бўлса, бундан чиқди ўша пайтларда олинган уй ҳам шу тариқа қўлдан кетиши мумкинми? Бу ҳолатда биз нима қилайлик?

Савол «SMS» орқали келган


— Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлган фуқаро апелляция, кассация ёки назорат тартибида шикоят хати бериши мумкин. Аммо ер майдонидаги қурилма (турар - жой, нотурар жой)ларга эгалик ҳуқуқини белгилашда ушбу ер майдони кимнинг номига ажратилганлиги ҳақидаги ҳужжат асос ҳисобланади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1