1

«Совға» пишириғи

СУҒДИЁНА 19.01.2018, 16:28
«Совға» пишириғи

Меҳмонларга битта-биттадан улашинг!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 1 стакан ун, 50 мл. сув, 1 дона тухум; қиймасига: 300 гр. мол гўшти қиймаси, туз, мурч; қовуриш учун: 100 мл. ўсимлик ёғи, қаламча шаклидага шакарсиз печенье; кляр учун: 1 дона тухум, 5 ош қошиқ нон толқони.

Тайёрланиши: 1. Тухумни туз ва сув билан кўпиртиринг. Ун солиб, хамир қоринг.

2. Хамирни тиндириб олгач, ўртача қалинликда ёйинг-да, пиёла ёрдамида айлана шакллар кесиб олинг.

3. Қиймага туз ва мурч қўшинг.

4. Хамир бўлаклари ичига 1 ярим ош қошиқдан қийма солиб, «қаламча»ларни устига қўйинг. Кейин хамирни ярим ой шаклида тугинг.

5. Тугилган хамирни ўртасидан иккига бўласиз.

6. Пишириқларни аввал аталанган тухумга ботириб, кейин нон толқонига белаб оласиз. Сўнгра қиздирилган ўсимлик ёғида иккала томонини ҳам қизартириб қовурасиз.

40 дақиқа

4 кишилик

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1