1

Ўзингизга ишончни қандай ошириш мумкин?

СУҒДИЁНА 18.01.2018, 12:40
Ўзингизга ишончни қандай ошириш  мумкин?

Аслини олганда, маслаҳат беришни ёқтирмайман. Негаки, бирор кимга йўлйўриқ кўрсатишдан аввал унинг ҳаёти, турмуш тарзи, характери билан яқиндан танишиш керак. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам инсон ўзига бўлган ишончинийўқотмаслиги лозим. Ишончкўп эшикларни очишга қодир. Қандай эшикни чертишимиздан қатъий назар, уни очаётганда муомала, тарбия ва ўзимизга нисбатан ишончимизга таянамиз. «Айни дам шаштим пасайиб, ишончим сустлашиб бораяпти, нима қилайдеганларга тавсия эмас, ҳаётий қарашларимдан келиб чиққан фикрларим билан бўлишмоқчиман.


Билимингизни оширинг! Кўпроқ китоб мутолаа қилинг. Ўз устингизда ишланг, илмли инсон қоқилмайди, дунёқараши кенгайгани сайин ўзига бўлган ишончи ҳам ортиб бораверади. Кимнингдир асоссиз фикрларини тинглаш чарчатади, тўғрими? Сизга нисбатан ҳам ана шундай кайфиятда бўлишларини истамасангиз, дадиллашинг.

Ҳурматингизни билинг! Ички дунёнгиз, ташқи қиёфангиз, қарашларингизни ҳурмат қилинг. Зеро, булар ҳам ўзингизга бўлган ишончни оширади. Шу билан бирга атрофингиздагилар ҳам ҳурматингизни жойига қўйишади.

Ўзингизга эътиборли бўлинг! Билимли, ўзига ишонган аёл ҳамиша гўзал кўринади! Тан олайлик, «чиройлисиз» деган сўздан ўзимизга нисбатан ишончимиз ортади. Дарров қаддимизни тик тутиб, бошимизни баланд кўтарамиз. Турмуш ўртојимиз, фарзандларимизнинг эътирофи эса ўн чандон ишончимизни оширади. Шундай экан, ташқи кўринишингизга аҳамиятли бўлинг!

Керакли бўлиш!

Аёлнинг жамиятда тутган ўрни ҳам ўзига нисбатан ишончни пайдо қилади. Ҳатто, уй бекаси бўлсангиз ҳам оила қўрјонини мустаҳкам тута билишингиз жамиятга қўшаётган ҳиссангиз саналади. Буларнинг барини бир қисқагина қилибҳ «керакли бўлиш» деб атаймиз. Ўзимдан мисол, талабаларга дарс бераётганимда ўзимнинг нечоғлиқ керакли инсон эканлигимни сезаман ва бу менга куч беради, ишончим ортади.

Меҳрли бўлинг! Меҳр-муҳаббатингиз, эътиборингизни атрофингиздагилардан қизғанманг. Шунда барча сизни қадрлайди, қадр кўрган инсоннинг эса ўзига ишончи ошади.


Нигора КАРИМБОЕВА, актриса

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1