1

Ёшармоқчимисиз, зайтун мойидан фойдаланинг

СУҒДИЁНА 16.01.2018, 12:02
Ёшармоқчимисиз, зайтун мойидан фойдаланинг

Соғлигингизда муаммо борми? Эҳтимол тери парваришида универсал воситани излаётгандирсиз. Маслаҳатимиз, зайтун ёғига диққат қилинг.

Узоқ умр кўришни истасангиз...

Бир йилда бир марта, бир ой давомида кунора зайтун ёғи ва асалли аралашмани қабул қилинг. Бунинг учун 100 гр.зайтун мойига 50 гр.асал ва битта лимон шарбатини аралаштирасиз. Аралашма 1 чой қошиқдан наҳорга қабул қилинади.

Ажинларга қарши...

Уйқуга ётишдан олдин бармоқ учига зайтун мойини томизинг-да, юз терисига суртинг. Сўнг енгил уқаланг. Зайтун ёғи ёрдамида бажарилган муолажа мимик ажинларнинг ёзилишини таъминлайди ҳамда тери таранглиги тикланади.

Илиқ-милиқ ванна

Қўл териси дағаллашиб, қонталаш ёриқлар пайдо бўла бошласа, 1 ош қошиқ зайтун ёғини 2 стакан илиқ сувда аралаштириб, қўлларингиз учун ванна қабул қилинг. Муолажа кунора такрорланса, тери ҳолати яхшиланади.

Қабзият қийнаса...

Кечқурун уйқуга ётишдан олдин бир стакан қатиққа бир чой қошиқ зайтун ёғини аралаштириб, аста ичиб олинг. Фойдали мой ичакларни бўшаштириб, ич юришини яхшилайди.

Қон томир касалликларида

Бош оғриғи, сурункали чарчоқ қийнаса, қон томирлар ўтказувчанлиги бузилган бўлса, эрталаб наҳорга ва уйқуга ётишдан олдин бир чой қошиқдан зайтун ёғини қабул қилинг. Муолажа давомийлиги бир ой.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1