1

Унутиш керак бўлган 15 ҳиссиёт

СУҒДИЁНА 16.01.2018, 10:24
 Унутиш керак бўлган 15 ҳиссиёт

1. Идеалга ишониш ҳисси

Дунёда ҳеч нарса идеал (мукаммал) эмас. Бу мумкин ҳам эмас. Барчасини янада яхшироқ қилиш мумкин, холос. Эришиб бўлмайдиган мўлжалсиз мукаммалликка интилиб бўлмайди. Акс ҳолда таназзулга юз тутилади.

2. Ёлғизлик ҳисси

Бу ҳиссиёт фойдасиз, бинобарин бу дангасалик. Дангасалик эса хоҳиш-истакнинг йўқлиги. Хоҳиш-истаксиз фақат ёлғиз қолиш мумкин. Бу парадокс ҳиссиёт.

3. Аҳамиятлилик ҳисси

Сен аҳамиятли эмассан. Аҳамиятлиси шуки, сен ниманг билан бошқаларга аҳамиятли бўлоласан. Ва аксинча, бошқалар сенга нимаси билан аҳамиятли бўлолади.

4. Кимгадир нимадир билан мажбурлик ҳисси

Сен ҳеч кимга ҳеч нарса билан мажбуриятда эмассан. Ўзинг бундан мустасносан. Бу факт. Уни инкор этиб бўлмайди.

5. Кутиш ҳисси

Ҳеч кимни ва ҳеч нимани кутма! Янги манзилларни, бошқа имкониятларни қидир. Доим бошқа режанг бўлсин. Кутиш бу — дангасаларнинг қисмати.

6. Кимдир сенга нимадир бериши кераклиги ҳисси

Ҳеч ким сенга ҳеч нимани бермайди. Шу мантиқ билан сен кимгадир нимадир беришда мажбуриятда қоласан. Сен аҳир ҳеч кимга ҳеч нимада мажбуриятда эмассан-ку?!

7. Умидсизлик ҳисси

Умидсизликни унут! Кайфиятингни кўтар! Фақат баҳра ол! Нимани исташса, шуни қилма, балки сен нимани истасанг, шуни қил.

8. Қўрқув ҳисси

Қўрқув ва ўзини ҳимоя қилиш бир-биридан фарқ қилади. Сен қўрқар экансан, ҳаракатсизсан. Ҳаракатсизлик эса дангасаликдир. Дангасалик бу — ёлғизликдир. Давомини ўзинг биласан.

9. Қобилиятсизлик ҳисси

Инсон ўрганувчан. Ҳар нарсага ва ҳар доим ўрганади. Агар бундай бўлмаса, у инсон эмас.

10. Масъулият ҳисси

Бу ҳиссиёт бўлиши керак эмас. Бу факт бўлиши керак.

11. Хафалик ҳисси

Хафа бўлма. Хафа қилганлар одамлар, холос. Уларнинг иши сенга панд бериш.

12. Уялиш ҳисси

Агар сен ҳаммасини тўғри қилган бўлсанг, уялишинг керак эмас. Агар кимдир ниманидир нотўғри қилган бўлса, хафа бўлма. Уялиш билан сен хафа бўлишни аралаштириб юборяпсан.

13. Муҳаббат ҳисси

Муҳаббатни баъзида унутишни ҳам ўрган. У сени ҳақиқатдан муҳим нарсалардан чалғитади. Эсингдами, бу оламда идеал йўқ.

14. Танлаш имкони йўқлиги ҳисси

Танлов мавжуд эмас. Агар бундай бўлмаса, унда танлама.

15. Ваҳима ҳисси

Эслаб қол, ҳамма нарсанинг охири бор. Сен ҳаёт экансан, барча ортиқча нарсалардан халос бўл.

Муниса АЛИЕВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1