1

Фарзандим 9 ойлик, ишга қайтсам бўладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 15.01.2018, 16:13
Фарзандим  9 ойлик, ишга қайтсам бўладими?

Фарзандим 9 ойлик. Ишлашга шароитим бор. Мактаб директори “Бола парвариши учун таътил 3 йил қилиб белгиланган. Ҳозир сизни ишга ололмайман”, дейди. Белгиланган таътил муддатидан аввал ишга қайтишга қонунан ҳаққим борми?

Ш. Холиқулова, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани

Э.МУҲИТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасида ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:

  • ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;
  • иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни - тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1