1

​Йўл қоидалари белгисини хато кўрсатган китоб муаллифларига ҳам жарима солинсин

ЭРКИН МИНБАР 15.01.2018, 12:05
​Йўл қоидалари белгисини хато кўрсатган китоб муаллифларига ҳам жарима солинсин

Самарқанд вилояти Ургут тумани Терсак маҳалласида яшовчи Одил Давкаров ўз хатида А.А.Ақилов, К.А.Каримова, Ш.Ш.Ризаевлар муаллифлигида нашр этилган йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги китобдаги хатолик ҳақида маълумот берилган. О.Давкаров мурожаатида “Китобда кўрсатилган тест саволидаги суратли изоҳдаги хатолик учун муаллифларга ҳам жарима солишларингизни сўрайман”, дея мутасаддиларга мурожаат этган.


О.Давкаровнинг мактубига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник Х.Сайдалиев қандай жавоб беради?

— Таъкидлаш жоиз, фуқаро О.Давкаровнинг "Йўл ҳаракати қоидалари"ни оммага тўғри ва аниқ етказиш борасидаги жонкуярлиги эътиборга моликдир.

Шу билан бирга шарҳ ва ундаги вазифалар амалиётда бирор бир қоидабузар ҳайдовчи ёки бошқа ҳаракат иштирокчисига маъмурий таъсир кўрсатиш учун асос бўла олмайди.

Мурожаатда кўрсатилган тест саволидаги суратли изоҳга келсак, ҳақиқатдан ҳам у ерда чоп этиш жараёнида техник хатога йўл қўйилган бўлиб нашриёт томонидан кейинги нашрларда уларни тўғрилаб босмадан чиқариш чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1