1

Қишнинг бир куни

МУТОЛАА 15.01.2018, 11:12
Қишнинг бир куни

“Сиз дунёдаги энг яхши ойисиз”

Эшикнинг “тарс” этиб ёпилгани Нафисанинг юзига бир шапати ургандек бўлди. Бир дам эшик ёнида туриб қолди сўнг қаршисидаги кўзгуга истеҳзоли жилмайди. Ўзини босди, майли ҳали бола-да, деди ўзига ва ошхонага йўналди. Ичкари уйдан чиқиб келган Комил бўйинбоғини тўғирларкан хомуш тортиб қолган Нафисадан:

— Нима гап? – деб сўради.

— Ҳеч гап йўқ, Бону мактабга чой ичмай кетди. Ухлаб қолибман, шунга жахл қилди, – деди ёнғоқларни идишга соларкан. Сўнг қўшиб қўйди. – Кеча ярим тунгача ҳисоботларни тайёрлагандим, бугун топширишим керак эди, – деди у эрига чой қўйиб узатаркан. – Егулик бериб юбордим-у, лекин барибир нонушта қилмай кетди-да, – деди кўнгли бузилиб.

— Ҳа, майли. Пул бердим, бирон нарса олиб ейди, хавотир олма. Тезроқ чойингни ич, – деди эри қўлсоатига қараб.

— Ойи, нимага вақтлироқ уйғонмадингиз? – деди юзини айвон устинида михга илинган сочиққа шоша-пиша артиб. Онаси ошхонадан коса тўла сутларни кўтариб чиқаркан;

— Ҳа бугун озгина кеч қоласан, қизим. Ҳеч нарса қилмайди, тез чойингни ичиб ол, – деди тандирхонага ошиқаркан.

— Уф-фф, – деди, жиғибийрони чиқиб, жаҳл билан хона деразани очди. — Ойи нон йўқми, нонсиз қандай чой ичаман, – деди. Ойиси тандирига бир қараб олди-да, сўнг дастурхон бошига келиб қоракуя теккан қўлларини ярим артиб, қотган нон бўлакларини косадаги сутга тўғраб деди:

— Бузоқ ўлгур бўшалиб, томорқа эшигидан чиқиб кетибди. Топиб келиб молхонага киргузганимча ҳалак бўлдим. Аксига олиб даданг ҳам навбатчиликда эди. Ҳозир нон пишади, қизим. Шуни еб тургин, – дея остонада ичига қор парчалари кирган калишини тезда оёғига иларкан.

— Келинг, Насиба опа. Яхшимисиз, тинчликми? – деди. Шу пайт Нафиса эшик ортида ойисининг:

— Шоҳида яхшимисиз, узр безовта қилдим. Эрталаб Нафиса чой ичолмай кетганди, шунга мана бу кулчаларни бериб қўйинг, илтимос, – деган овозини эшитди. Сўнг ойиси Нафисага қараб: – Қизим ўртоқларингга ҳам бер, еб олинглар хўпми, майли болам мен кетдим, – деди. Устози қўлидаги рўмолга тугилган кулчаларни Нафисанинг ёнига қўяркан, унга маъноли қараб қўйди. У бўлса бир қизариб, бир оқарди. Синфдошлари ёнида ҳижолат бўлгандек, гўё ҳамма унга “ҳалиям ёш боламисан” деяётгандек туюлди. Бу ҳолатни сезган ўқитувчиси унинг ёнига келиб, ўқувчиларга юзланиб шундай деди:

— Қаранглар, қандай оналаримиз бор бизнинг. Ортимиздан хавотир олиб, емай кетди деб илинж билан келадиган фақат бизнинг онажонларимиз бўлса керак, шундайми? Ҳамма бирваркайига “шундай” деб тасдиқлагач, ўқитувчиси Нафисага секингина:

— Мана сенга “Қишнинг бир куни”, – деди жилмайиб. Нафиса эса енгил тин олди.

— Ало, тинчмисан, кайфиятинг яхшими? – деди Комил Нафисага ҳазил аралаш.

— Ҳа, раҳмат, – деди Нафиса ҳам ҳол-аҳвол сўраб.

— Бонуга қўнғироқ қилмадингми?

— Йўқ, гаплашдингизми?

— Ҳа, қўнғироқ қил, кутаётган экан, – деди эри.

— Ассалому алайкум, ойижон...

— Ваалайкум ассалом, келдингми қизим. Овқатландингми?

— Ҳа, ойижон... Мени кечиринг, сизни хафа қилиб қўйдим боя. Биласизми, ҳозир қўлимда нима бор. Сизнинг шарфингиз. Уни қучоқлаб туриб ўйладим. Сиз энг яхши ойисиз, сизни яхши кўраман, – деди қизи йиғламсираб.

Ташқарига чиқишлари билан унинг юзига қор урилди. Вой, ахир бугун қишнинг биринчи куни-ку. Елдек елиб ўтаётган вақт бирпасда умрига навбатдаги қишни туҳфа этди. Борлиқ биллур туш кўраётгандек. Дарахтларда жунжикиб турган қушларнинг қорамтир рангларигина кўзга ташланади. Ҳаммаёқ оппоқ. Тавба, эрталаб деразадан қарамабди ҳам. Декабрь – оппоқ хаёллар фасли, деди ўзича энтикиб.

Ишга кетар экан, оқ ҳарир либос кийган табиатдан завқланиб қорбўрон ўйнашга киришган болакайларни кўриб, болалиги ёдига тушди. Унинг ҳам эсласа эслагулик, шодликка тўлиқ болалиги бор. Шу тобда Бону нима қилаётган экан. Ёши ўнга тўлиб, унча-мунча нарсани тушуниб қолган, ғурури, қатъияти куртак ёйяётган қизалоғининг эрталабки ишидан кўнглида бир қиринди ўтди-ю, лекин индамади. Қаранг-а, қайтар дунё деганлари шу экан-да, дея ўзича кулиб қўйди. У ҳам бир пайтлар онаизорини шундай танг ҳолда қолдирган, дилини оғритган эди...

Онасининг деразадан “турақол қизим, мактабга кеч қоласан”, деган гапидан кўзларини эринибгина очган Нафиса девордаги соатга қаради. Ўн бештакам саккиз. Сапчиб ўрнидан турди. Устига ҳеч нарса киймай ташқарига чопди. Ҳаммаёқ қор, кечаги изғирин борлиқда шундай из қолдирган, ҳовлида қор куралган йўл ҳам пардек қорга тўлиб борарди. Аслида Нафиса қишни яхши кўради. Зумрад бу фаслнинг ҳар бир онидан завқланади. Аммо бугун кайфияти йўқ. Шунинг учун биринчи қор ҳам татимади. Юз-қўлини обдастадаги илиқ сувга чаяр экан, ошхонада сут пишираётган онасига:

Нафиса апил-тапил кийиниб, дастурхон ёнига келди. Қараса нон йўқ.

Нафиса эса бир косада бўтқадек бўлиб турган сутга, бир деразадан тандирга нон ёпиштираётган онасига қаради-ю, попкасини елкасига илганча дарвозага йўналди. Шу лаҳзада қотган нон егиси келмас, унинг учун куймаланаётган онасига араз қилиш билан гўёки ховури босиладигандек эди. шу боис ҳовли эшигини “тарақ” этиб ёпаркан, ортидан онасининг “Қизим, шошмасангчи, нон пишади-ку ҳозир” деганига қулоқ осмади. Ортига қарамади ҳам. Бир қарич бўлиб ёққан қорни “ғарч-ғурч” этиб босганча мактабга илдамлади. (Бечора онаси унинг ортидан қандай боқиб қолди экан-а. Муштдеклигидан катта қилган қизининг дилозорлигидан, қаҳри қаттиқлигидан қанчалар дилтанг бўлгандир ўша онда. Шошиб-пишиб тандирга босиб олган кафти жизиллаб ачишаётганлигини ҳам, қоракуя теккан бармоқларини ҳам сезмаган, ўй хаёли нонушта қилмай катта кўчада кетиб бораётган қизида бўлган жонсарак онажони. Ўшанда ундан кечирим сўраганмиди... Эслолмади.)

Эски мактаб биносида печка ёқиларди. Нафиса қўлқопларини печка устига қўлбола тарзда ўрнатилган ёғоч дорга илиб қўйди-да синфхонанинг катта деразаси ёнидаги партага секин чўкди. Дарс бошланди. Адабиёт фани ўқитувчиси ўқувчиларга дарсда “Қишнинг бир куни” мавзусида эркин иншо ёзишни буюрди. Нафиса иншо ёзишга дарров киришиб кетган синфдошларига бир-бир қараб чиқди-да, ручкасини ўйнатиб анча ўтирди. Ҳадеганда хаёлига жўяли фикр кела қолмади. Адабиётдан шеър, ҳикоя ёзиш, ёдлаш борми тенгқурларига сўз бермайдиган Нафиса бугун негадир жим. Миясига тузук бир гап келмаяпти. Боши ҳам бир оз айланиб турибди. Шу ўзи чой ичмай келгани ёмон бўлди-да. Оч қоринда ижод қилиб бўладими ахир? Хаёлинг овқатда бўлса, қаламинг ҳам силжимас экан. Қолаверса, ортидан ойиси ҳам ранжиб қолди. Эрталабдан шундай дилхиралик қилганингдан кейин, қандай қилиб ёзиш мумкин. Нафиса шундай ўйлар гирдобида ўтираркан, шу тобда синфхона эшиги қия очилди. Ўқувчилар бош кўтариб, эшикка қарашди. Ўқитувчиси ҳам кўзойнаги устидан аввалига ҳайрон бўлиб эшикка тикилди, кейин бирдан юзига табассум иниб:

Бугун шуларни эслар экан, онаизори болалари учун нақадар меҳрибон, хокисор бўлганлигини, ўзи бўлса ғўр, нотавон бўлганлигини яна бир карра англади.

Ишхонасига келгач, ҳисоб-китоб, ёзув-чизувлар билан бўлиб, тушлик вақти бўлиб қолганини сезмай қолди. Соатга қаради. Бону мактабдан келганига бир соат бўлибди. Бугун унга телефон қилмади. Вақт бўлмади деса ёлғон бўлар. Оналар фарзанди учун 24 соат иш бўлса ҳам фурсат топади, бироқ негадир бугун вақтни баҳона билди. Шу пайт қўл телефони жаранг сочди, қараса эри.

Нафиса дарҳол қизига сим қоқди. Ундан қизининг майин овози эшитилди.

Нафиса жилмайиб қўйди. Қизини юпатаркан, шу дамда унинг ёқимли табассумини ҳис этаркан, қоракуя теккан қўлларида кулча тутган онаизори кўз олдига келиб кетди...

Наргиза АСАДОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1