1

Бадавлат бўлмоқчимисиз? Унда бу қоидаларга амал қилинг

СУҒДИЁНА 15.01.2018, 10:39
Бадавлат бўлмоқчимисиз? Унда бу қоидаларга амал қилинг

Миллионерларнинг 10 фойдали одати

Ҳар бир миллионер муваффақиятга маълум бир одатлар туфайли эришган. Бу одатлар уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида, кўпроқ даромадга эга бўлиб, натижада бадавлат инсонга айланишида асқатган, десак янглишмаймиз. Хўш, булар қандай одатлар? Қуйида уларнинг 10 таси билан таништирамиз.

Мутолаа

Сир эмаски, миллионерлар доим банд инсонлардир ва уларнинг бўш вақти деярли бўлмайди. Шу боис китоб мутолааси уларга ҳузурланиш учун эмас, балки янги билимлар олиш учун жуда муҳимдир. Бадавлат одамлар кўпинча ўзларининг йўналишларига тааллуқли ихтисослаштирилган адабиётларни ўқишади. Масалан, ақлий камолот, муваффақиятларга эришган одамларнинг биографияси ва фаолиятига оид китоблар.

Шахсий услуб

Аксарият бой кишилар узоқ йиллар давомида ўз услубларини сақлаб юрадилар, бир хил кийимларини йиллаб кийиб юришади. Улар буни ҳаётда ортиқча нарсаларга чалғимасликни, керак бўлса, улардан халос бўлишни исташи билан изоҳлашади.

Тежамкорлик

Бой одамлар пулни тежашни биладилар. Улар ҳар вақт банк карталаридаги маблағларини ҳисоблаб юришади. Харажатларини қайд қилиб, даромадларини эса ҳисоб-китоб қилиб боради. Миллионерлар мислсиз пулларга эга бўлса-да, пулларининг тийинигача иқтисод қилишади.

Жамоат транспорти

Бадавлат одамлар ўз давлатларини кўрсатмайди. Уларнинг аксарияти жамоат транспортидан фойдаланишдан ўзларини олиб қочмайди, пиёда сайр қилишни ёки велосипед минишни яхши кўради.

Эрта уйғониш

Ҳамма бой одамлар эрта уйғонишни одат қилган. Эрталаб иш куни бошланишидан 3 соат аввал уйғонишни афзал билади. Бу уларга кундалик вазифаси билан шуғулланишга киришишдан аввал режа тузишига, оиласи билан бирга бўлишга имкон беради.

Спорт билан шуғулланиш

Бой кишиларнинг фойдали одатларидан бири бу – спортдир. Улар ҳар куни бўш вақтининг ярим соатини машғулотларга ажратади. Кўпинча бу машғулотлар югуриш, пиёда юриш, велосипедда сайр бўлади. Бу каби машғулотлар ҳам танага, ҳам ақлга фойдалидир. Улар танадаги нейронларга позитивлик бериб, глюкоза ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса онг ишлаши учун зўр “ёқилғи”дир.

Медитация

Медитация - кун бўйи тўпланиб қолган зўриқишларни енгиш учун самарали усулдир. У кайфиятни кўтаришга ёрдам беради, янги ижодий ғоялар туғилишига туртки беради, руҳий хотиржамлик ато этади. Медитация шифобахш амалиёт ҳамдир, чарчоқларни енгади, ички хотиржамликни мустаҳкамлайди.

Тана “тил”и билан гапириш

Миллионерлар одамларни қандай қилиб ўзларига жалб қилишни, туйғуларига ишонтиришни, ҳар ким билан тил топишишни жуда яхши билишади. Бунинг учун улар имо-ишоралардан фойдаланишади, бу мулоқотдошларини нафақатўзига тортади, балки таассурот ҳам уйғотади.

Телевизор кўришни чеклаш

Давлатманд инсонлар камбағаллардан кўра камроқ телевизор кўради. Барча бойларни бир одат бирлаштиради: ўз вақтини хоҳ иш вақти бўлсин, хоҳ бўш вақти бўлсин, уни самарали ўтказиш. Шу боис уларнинг аксарияти зангори экранга тикилишдан кўра китоб ўқишни, сайр қилишни, машғулотга боришни ёки оддий мулоқотни афзал билади. Уларнинг таъкидлашича, инсон ўзи учун 3 та хобби топиши керак: бири пул ишлаш учун, иккинчиси ижод учун ва учинчиси саломатлик учун.

Режалаштириш

Барча миллионерлар йўқотилган пулларни қайтариб олиш мумкин, лекин йўқотилган вақтни қайтариб бўлмайди, деган фикрни тасдиқлашади. Муваффақиятга аниқ режасиз шунчаки эргашиб бўлмайди. Олтин қоида шуки: “Тўғри тузилган режа ёмон ишнинг олдини олади!”. Бунинг учун эса ҳар бир миллионерлар ўз вақтини тақсимлашни, қиладиган ишларининг рўйхатини қилишни ва маълум бир мақсадларни қўйишни билишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1