1

Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда? 15-21 январь

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 15.01.2018, 09:30
Ҳафта давомида сизни нима кутмоқда? 15-21 январь

Ҳамал

Ушбу ҳафта кўп ишларни беихтиёрий равишда амалга оширасиз. Бу яқинларингиз билан муносабатингизга соя солишини мумкин. Шунинг учун мулойим ва сабрли бўлинг. Айниқса, фарзандларингиз бўлса, уларнинг илтимосларини сўзсиз рад этишга шошманг. Моялиявий масалаларда ҳам бир-икки муаммо чиқиши, яъни харажатларингиз кўпайиб, уларга пулингиз етмай қолиши мумкин.

Савр

Ҳафта аввалида иш борасида ҳамкорингиз ёки оилавий муносабатларда турмуш ўртоғингиз билан жиддий мавзуларда суҳбатлашишдан, бирор қарорга келишдан эҳтиёт бўлиб туринг. Суҳбатларингиз омадли якунланмаслиги мумкин. Ечимини кутиб туролмайдиган муаммоларингизни ҳам бироз ҳовурнигидан тушганингиздан сўнг ҳал қилишга киришганингиз маъқул.

Жавзо

Бироз ҳордиқ оладиган пайтингиз келди. Қалтис ҳаракталардан, бирор сурункали касаллик хуружига сабаб бўлувчи маҳсулотлар тановулидан сақланинг. Кучингизни аҳмоқона баҳсларга сарфламанг. Хуш кўрмайдиган кишилар билан ўзингизни мажбурлаб муносабат қилманг. Кўнгилингиз оғригани қолади. Умр йўлдошингизнинг меҳри, эътибори эса чексиз қувонч бағишлайди.

Саратон

Кўнгилингиз янгилик тусаяпти, қизиқ ва юракка яқин инсонлар билан учрашишни истаб қоласиз. Кайфиятингизнинг хушлигини ишдаги майда-чуйдалар бузмаслигини учун раҳбарият билан гаплашганда хушмуомала бўлинг. Оилангиз даврасида қувончли воқеалар юз бериши кутилмоқда. Балким болаларингиз мактаб, ўқишда бирор ютуққа эришиб, кўксингизни фахрга тўлдирар.

Асад

Ички овозингизга қулоқ тутиб, бирор ишда таваккал қилмаганингиз маъқул. Яхшиси, ақл билан йўл тутинг ҳар қандай масалада. Ҳафта охирида яқинларингиз сизни хушнуд қилади. Умр йўлдошингиз билан муносабатларингиз илиқлашади. Тадбиркорликни йўлга қўйган бўлсангиз, даромаданигиз ошади. Фақат қўлингиздаги мўмай даромадни ҳавога совуришдан эҳтиёт бўлинг.

Сунбула

«Сунбула»лар йўл ҳаракатида, техник воситалардан фойдаланаётганда эҳтиёткор бўлишлари, қоидаларга амал қилишлари шарт. Мукофот пули беришлари ёки ундира олмаётган қарзингизни қайтаришлари мумкин. Натижада кўпдан бери олишни мўлжаллаётган керакли бирор буюмингизни харид қилиш имкони туғилади. Балким жуфтингизга ёки кўнгил қўйган инсонингизга нимадир совға қиларсиз.

Мезон

Агар иккинчи томоннинг, дейлик, раҳбарингиз, ҳамкорингиз ёки турмуш ўртоғингизнинг фикрига қулоқ тутмас экансиз, сизнинг ҳам истакларингиз жавобсиз қолаверади. Ҳаётингизда муҳим ўрин тутган шахслардан бири билан тортишиб қолсангиз, аразни узоқ чўзмай, ярашиб олинг. Дам олиш кунлари оилавий сайрга чиқишни таклиф этамиз.

Ақраб

Принципларингизни бироз четга суриб қўйишингизга тўғри келадиган вазиятлар юз бериши мумкин. Ахир оилада кимдир нимагадир ён босмаса, бўлмайди. Иш фаолиятингизда эса енгиллик ҳис қиласиз. Бунга раҳбарият билан муносабатларингизнинг илиқлашгани сабаб. Кўнгилдан ишлаётганингиз учун ҳаммаси осон кўчаётганлиги шубҳасиз.

Қавс

Сурункали касалликларинг олдини олиш учун халқона даво чораларини қўллашга эринманг. Юқумли касалликлар юқтириб олишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки иммунитетингиз пасайган. Ишда эса имониятларингизга қараб йўл тутинг. Бўйнингизга кўп вазифа олиб олманг. Аразлашганларингиз билан ҳам ярашиш фурсати келди. Қайсарлик қилиб, вақтни қўлдан бой берманг.

Жадий

Фарзадларингиз хулқ-автори сизни қониқтирмаётган бўлса, танбеҳ, жаҳл қилиш, қўрқитиш билан бирор яхши натижага эриша олмайсиз. Яхшиси улар билан самимий ва дилдан гаплашинг. Нега бундай бўлаяпти, шунинг сабабини аниқланг. Кейин қизиқишларидан келиб чиқиб руҳлантиринг. Молк-мулк масаласида ҳал қилишини кутилаётган ишларингиз ўз ечимини топади.

Далв

Бировларниг ишига аралашмаганингиз маъқул. Ҳамманинг ўз муаммоси, ўз ҳақиқати бор. Дўстона маслаҳатингизни ҳам нотўғри тушуниб қолишлари мумкин. Сиз муҳокама деб ўйлаётганингиз ғийбат бўлишини ҳам ҳеч гапмас. Шахсий ҳаётда янги эшиклар очилиши кутилмоқда. Агар бирор янги соҳа ёи ҳунар ўрганишни дилингизга туккан бўлсангиз, айнан ҳозир отни қамчиланг.

Ҳут

Режа билан иш қилсангиз, ютқазмайсиз. Яна оғзингизга маҳкам бўлиш ҳам тавсия этилади. Айниқса, синашта бўлмаган кишиларга сирингиз, дилингиздагиларни тўкиб солманг. Омадли шартномалар имзолишингиз ҳам кутилмоқда. Ҳафта сўнгида умр йўлдошингиз ёки севганингиз билан ўртанигиздаги ришталар янада мустаҳкамланиб, бу кўнгилингизга хотиржамлик бахш этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1