1

Бошингиз оғриса дори ичишга шошилманг

САЛОМАТЛИК 13.01.2018, 08:56
Бошингиз оғриса дори ичишга шошилманг

Халқимизда “Табиб-табиб эмас, бошдан ўтган табиб” деган нақл бор. Дарҳақиқат, халқ табобатидаги синашта амаллар ҳар қандай хасталикни бартараф этишга қодир. Қуйида ана шундай бебаҳо тавсияларни келтириб ўтамиз.

  • Қон босими билан боғлиқ кучли бош оғриғида қуюқ дамланган ширин чой ёрдам беради.
  • Кўк чой қон босимини пасайтиради, чунки у бадандаги ёғларни эритади ва қон томирини кенгайтиради.
  • Бир чой қошиқдан кўк чой, қуритилган ялпиз, чой қошиқ учида долчин олиниб, бир стакан сувда дамланади ва 3 дона қанд солиб ичилса, бош оғриғига барҳам беради..
  • Гипотонияда ҳам ҳолсизланиш, бош оғриғида намаътакли тетиклаштирувчи чой дамлаб ичиш лозим. Қон босим паст кишилар занжабил ва кашнич зираворларидан ҳам қўшиш мақсадга мувофиқдир.
  • Лавлаги илдизини асал билан қайнатиб, истеъмол қилинса, бош оғриғи дардига даво бўлади.
  • Акация дарахти барги ёки гулини қайнатиб ичиш ҳам бош оғриғидан халос этади.
  • Карам япроғини суви чиққунча туйиб, пешонага, икки чаккага, билак ҳамда қулоқ орти чуқурчасига боғланса, бироздан кейин бош оғриғи тўхтайди.
  • Картошка таркибида мавжуд бўлган моддалар ҳам бош оғриғига даво эканлиги маълум. Бош оғриғини қолдириш учун, арчилган хом картошкани қирғичдан ўтказиб, шарбатини сиқиб олинг. Шу шарбатдан 2-3 марта ярим стакандан ичилса, бош оғриқлари тезда йўқолади.
  • Шарҳлар

    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1