Долзарб мавзулар Фото

Миср таоми — ошхонадаги тажрибалардан чўчиманг

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 11.01.2018, 12:50

Зарур масаллиқлар: 1 кг. мол гўшти, 2 та нон, 1 бош пиёз, 1 ош қошиқ эритилган сариёғ, қора мурч доналари, туз; гуручли гарнирга: 3 стакан сув, 2 стакан гуруч, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, туз; қайла учун: 5 бўлак саримсоқпиёз, 3 та помидор, 1 ош қошиқдан зайтун ёғи ва томат, ярим чой қошиқ қалампир ва кашнич; салат учун: 2 тадан помидор ва бодринг, 1 бош пиёз, 1 ош қошиқдан лимон шарбати ва қатиқ, кўкатлар, туз.

Тайёрланиши: 1. Қозонга гўштни солиб, то у ботиб тургунча сув қуйинг-да, оловга қўйинг. Қайнагач, шўрва юзига чиққан кўпикни олиб ташлаб, оловни пастланг. Кейин пиёз, қора мурч доналари ва туз солиб, 40 дақиқа қолдиринг.

2. Қозонга озгина ўсимлик ёғи солиб, гуручни 5 дақиқа қовурамиз. Кейин совуқ сув қуйиб, туз сепинг-да, баланд оловда қайнатинг. Энди оловни пастлаб, қозон қопқоғини ёпиб, 20 дақиқа димланг.

3. Саримсоқпиёзни майдалаб, қиздирилган зайтун ёғида 2-3 дақиқа қовуринг.

4. Помидорни майдалаб тўғранг. Томат билан бирга саримсоқпиёзга қўшинг. Озгина қовургач, туз, мурч ва зираворларни сепиб, 15 дақиқа паст оловда димланг.

5. Нонни бўлакларга бўлиб, қиздирилган сариёғда иккала томонини µам енгил қовуриб олинг.

6. Каттароқ ликопга нон бўлакларини солинг. Устига эса гуручни жойланг.

7. Қайнатилган гўштни каттароқ бўлакларга бўлиб, таом устига қўйинг. Шўрвасини эса истасангиз алоµида ёки кетчуп билан аралаштириб, дастурхонга тортинг.

8. Таом устига помидорли қайлани қуйинг. Дастурхонга таомни махсус салати билан тортинг.

2 соат

6 кишилик

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии