1

ТЕЗПИШАР ПИШИРИҚ

СУҒДИЁНА 10.01.2018, 15:15
ТЕЗПИШАР ПИШИРИҚ

ШОШИБ ТУРГАНДА БЕКАЛАРГА АСҚАТАДИ!

Зарур масаллиқлар: 500 гр. тайёр қатлама хамир, 3 та нок, 1 дона тухум, 3 ош қошиқ эзилган ёнғоқ мағзи, 1 бўлак лимон, таъбга кўра шакар ва долчин.

Тайёрланиши: 1. Қатлама хамирни ёйиб, 6 та катта тўртбурчак бўлак кесиб олинг.

2. Нокни арчиб, майдалаб тўғранг-да, лимон шарбатидан сепинг.

3. Хамир бўлаклари устига нокдан солиб, озгина долчин сепинг. Учбурчак шаклда тугасиз-да, юзига тухум сариғидан суртасиз.

4. Пишириқлар устига қанд упаси ва ёнғоқ мағзидан сепиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

3 кишилик

50 дақиқа

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1