1

АПЕЛЬСИНЛИ ТОРТ

СУҒДИЁНА 09.01.2018, 15:48
АПЕЛЬСИНЛИ ТОРТ

Янги рецептларни ўрганамиз!

Зарур масаллиқлар: 100 гр. сариёғ, 90 гр. шакар, 75 гр. шакар, 50 граммдан ёнғоқ ва бодом толқони, 2 донадан апельсин меваси ва тухум, 2 ош қошиқ ун, 1,5 ош қошиқ сметана, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич.

Тайёрланиши: 1. Апельсинни айлана шаклда юпқалаб тўғранг. Шакарга 30 мл. сув қўшиб, қайнатишга қўйинг. Аралаштириб туришни унутманг. Шакар эригач, апельсин бўлакларини соласиз-да, 10 дақиқа паст оловда қолдирасиз. Аралаштириш мумкин.

2. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғ ва шакарни миксер ёрдамида кўпиртириб, тухум қўшинг-да, аралаштиришда давом этинг.

3. Бодом ва ёнғоқ толқонини солиб, ун ва хамирюмшатгични ҳам солинг. Охирида сметанани ҳам соламиз.

4. Пишириқ қоғози жойланган қолипга аввал апельсинли қиёмни, кейин устидан тайёр хамирни ҳам соласиз. Қолип атрофини фольга билан ўраб қўйинг. Шунда қиём оқиб чиқмайди. Тортимиз 160 даражада қиздирилган газ печида 1 соатда пишади.

1 соату 25 дақиқа

6 кишилик

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1