Долзарб мавзулар Фото

ОЧЛИК ҲИССИНИ ЕНГИШНИНГ 9 УСУЛИ

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 09.01.2018, 11:16

Кўпчилик байрамдан кейин парҳез тутади. Бироқ тўлақонли тўйимли таомлардан бутунлай воз кечиш ҳам яхши эмас. Тўйиб овқатланмаслик саломатликка доир муаммоларига сабаб бўлади. Агар бирор тадбир учун озишингиз жуда зарур бўлса, унда қуйидаги очлик ҳиссини енгиш борасидаги тавсиялар айнан сиз учун.

1. Бир стакан сув ичинг

Баъзан чанқоқлик очлик билан ниқобланади. Ишоралар ўхшаш бўлгани сабабли, биз истагимизни адаштиришимиз мумкин. Шунинг учун даставвал хона ҳароратидаги сувдан ичинг. Агар сувнинг ўзи оғирлик қилса, унга лимон ёки раъногул қўшинг. Кун бўйи бир идишда сув олиб юринг. Суюқлик ошқозонингизни тўлдиради ва сиз камроқ таом тановул қиласиз.

2. Тишларни тозаланг

Бу ҳам сизни бироз бўлса-да, очлик ҳиссидан халос этади. Биринчидан раъногул ҳиди иштаҳанинг очилишига сабаб бўлган бошқа ҳидларни кеткизади. Иккинчидан, тиш пастаси таркибидаги лауретсульфат натрий унинг кўпикланишига ёрдам беради ва ширинлик сезиш рецепторларни вақтинча ишлатмайди. Шу боисдан ҳам тиш ювилганидан сўнг таом истеъмол қилинса, тахирроқ туюлади.

3. Сақич чайнанг

Агар тиш шўткаси ёнингизда бўлмаса, муқобилидан, яъни сақичдан фойдаланинг. Род Айланд университети олимлари бу усулнинг самарадорлигини ҳам исботлашди. Тадқиқот чоғида аниқланишича, эрталаблари сақич чайнаган кишилар тушлик вақтида 70 килокалория камроқ таом тановул қилган. Инсон сақич чайнаганида мияга тўқлик ҳисси юборилади. Шу билан биз танамизни алдаймиз.

4. Саримсоқпиёз ёки занжабил енг

Бу маҳсулотлар, парҳезшуносларнинг фикрича, очлик ҳиссини камайтиради. Албатта, иш жойида саримсоқпиёз тановул қилишнинг имкони йўқ, бироқ занжабил илдизи солинган сувни ичиш унчалик машаққатли иш эмас. Ушбу зираворнинг самараси тажриба йўли билан исботланган. Колумбия университети ўтказган тадқиқотга биноан занжабил очликни камайтиради ва тановул вақтида тўйиш ҳиссини тезлаштиради.

5. Югуринг

Навбатдаги таомланиш ўрнига югуришга чиқинг. Кардиомашғулотлар очлик ҳиссини бироз унутишга ёрдам беради. Гап шундаки, иштаҳага грелин номли гормон сабаб бўлади. Айнан у мияга истеъмол қилиш ишорасини беради. Америкада ўтказилган яна бир тадқиқотда маълум бўлишича, югуриш вақтида ушбу гормон ишлаб чиқилиши камаяди. Шу боис спорт билан шуғуллангандан сўнг, иштаҳа бўлмайди.

6. Диққатни бошқа нарсаларга қаратинг

Одатда бизнинг музлатич ёнига бориб бутерброд тайёрлашимизга зерикиш ҳам сабаб бўлади. Шундан сўнг, сериални қўйиб, аслида танамиз талаб қилмаган нарсани еб қўямиз. Шу сабабли ўзингизни нима биландир машғул қилишга урининг. Уйни йиғиштириш, сайр қилиш ёки дўконларни айланиш. Асосийси, бу сизнинг эътиборингизни чалғитсин. Агар бироз вақтдан сўнг, очлик ҳиссини ёддан чиқарсангиз, демак бу ҳақиқатдан ҳам ёлғон очлик ишорасини бўлган.

7. Иштаҳани очувчи таомлардан четланинг

Кимгадир очқаш учун шунчаки иштаҳани қўзғатувчи тушлик ёки янги кондитерлик маҳсулотининг рекламасини кўриши кифоя қилади. Моҳирлик билан монтаж қилинган роликларни томоша қилар экансиз, очлик ҳиссини уйғотувчи гормон ишга тушади ва натижада биз “очқаб қоламиз”.

8. Таомнинг мазали иси билан чекланинг

Таомнинг ҳиди нафақат иштаҳани карнай қилади, балки уни “ўлдиради” ҳам. Олма, ванил, банан ёки раъногул ҳиди тўқлиқ ҳиссини уйғотади. Олимларнинг аниқлашича, аччиқ шоколад, аниқроғи унинг ҳиди ҳам шундай таъсирга эга. Агар очлик сизни доим таъқиб қилса, иродангиз етмаса, ёнингизда ҳидли шамлар ёки мой олиб юринг.

9. Таом вақтига риоя этинг

Парҳезшунослар кунига 5–6 марта овқатланишни тавсия этишади. Аммо бу рақам танангиз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фарқланиши мумкин. Асосийси — белгиланган жадвалдан четга чиқманг ва муҳим таомларни ўтказиб юборманг. Ўшанда танангиз шу тартибга ўрганади ва очлик хуружлари рўй бермайди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии