Долзарб мавзулар Фото

ГЎЗАЛ ҚИЁФАНГИЗГА СОЯ СОЛУВЧИ 5 ХАТО

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 08.01.2018, 10:34

1-хато: оқ-қора гардероб. Албатта, бежиримгина қора кўйлак, қора рангдаги шим, оппоқ кофта — улар доим урфда! Бироқ бор кийим-бошингиз оқ-қора рангдан иборат бўлса, образингиз зерикарли кўриниши турган гап. Шундай экан, қиш демаймиз, баҳорни кутмаймиз — ранг-барангликка чулғанамиз!

2-хато: сумка, туфли, шарф ва камар, тасмалар бир хил рангда бўлиши шарт! Йўқ, аллақачон бу қоида ўз кучини йўқотган. Фақат уларнинг ранглари бир-бирига яқин бўлишига бироз эътибор қаратсангиз бас!

3-хато: ортиқча ҳашамга не ҳожат? Бу эринчоқларнинг баҳонаси. Тўғри, ҳаддан ортиқ кўп аксессуарлар образингизга путур етказади, бироқ уларнинг тамоман йўқлиги сизни хомушгина кўрсатиб қўяди-да. Стилистларнинг фикрича, бир пайтда уч хил аксессуардан фойдаланиш мумкин!

4-хато: тугмаларни битта қолдирмай қадаб олиш. Айрим либослар ва кофталарда тугмаларнинг барини қадаб олиш мумкин. Бироқ юқоридан 1–2 та тугмани очиқ қолдириш ҳам чеҳрангизни очади.

5-хато: баланд пошна либослар учун, кедалар эса жинсиларга мос! Доим ҳам эмас! Буни бугун урф билан ёнма-ён юрувчи аёлларга қараб ҳам англагандирсиз. Қайиқча шаклидаги туфлилари жинси шимлар билан бирам ярашаб турадики... Паст пошнали оёқ кийимларни ҳам бемалол кўйлак билан кийиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии