ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАСЖИДДА АЗОН ОВОЗ КУЧАЙТИРГИЧЛАР ОРҚАЛИ ЯНГРАЙ БОШЛАДИ (ВИДЕО)

ҲИДОЯТ САРИ 08.01.2018, 09:47
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАСЖИДДА АЗОН ОВОЗ КУЧАЙТИРГИЧЛАР ОРҚАЛИ ЯНГРАЙ БОШЛАДИ (ВИДЕО)

Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги энг йирик масжид — «Ҳазрати имом» мажмуасида 7 январь, якшанба кунидан бошлаб мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Намоздан сўнг масжид имоми бу воқеага алоҳида тўхталиб, кўплаб хайрли ишлари қатори азонни баланд овозда чақириш ҳам давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов Ўзбекистонда яна кўплаб масжидлар очилиши ҳақида хушхабарни ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлар вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида уч босқичда ўтказилиши режалаштирилаётган Қуръони карим мусобақасига тўхталиб, «Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, элимизга нур келади», деб таъкидлаганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1