1

ЁҚТИРГАН МЕВАНГИЗГА ҚАРАБ ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА БИЛИНГ

СУҒДИЁНА 06.01.2018, 10:33
ЁҚТИРГАН МЕВАНГИЗГА ҚАРАБ ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА БИЛИНГ
АНАНАС

Сиз тез қарор чиқарадиган ва режаларини ҳам шу тарзда амалга оширадиганлардансиз. Янгиликлардан чўчимайсиз, ҳаётингиз зерикарли ўтмаслиги учун доим бирор ўзгариш қилишга интиласиз. Аммо баъзида шошма-шошарлигингиз панд бериб қўяди.

АПЕЛЬСИН

Ушбу мевани ёқтирганлар жуда сабрли бўлишади. Салгина ҳис-хаяжонларга берилувчанлиги ҳам бор. Аммо улардан қаттиққўл раҳбар чиқмайди. Чунки ходимларига кўнгилчанлик қилишади-да.

УЗУМ

Ёқтирган мевангиз узум бўлса, тан олинг жаҳлингиз тез. Шундайми? Аммо ҳовурингиздан тушишингиз осон. Мулоқотга киришимли эканлигингиз учун суҳбатдошларингиз бу инжиқлигингизга кўз юмишади.

НОК

Сиз нокни ёқтирасизми? Демак озгина дангасалигингиз ҳам бор. Лекин астойдил киришсангиз ҳар қандай масалани осонликча ҳал этоласиз. Бир ғайрат қилсангиз борми, хизмат лавозимингиз кўтарилиши ҳам ҳеч гап эмас.

КИВИ

Ушбу мева ихлосмандлари муаммоларга тик қарашни яхши билишади. Тушкун кайфият, чорасизлик улар учун ёт тушунчалар. Бошни баланд тутиб, фақат олға борамиз – мана уларнинг шиори.

МАНДАРИН

Феълингизни тушуниш қийин. Аслингиздек кўринишни истайсиз-у, аммо нимадир халақит беради. Дўстлар даврасида доим хушчақчақ ва киришимлисиз. Баъзан муаммоларингизни ҳам табассум билан яширишга уринасиз. Аммо қайсидир ҳолатингиз билдириб қўяди.

ОЛМА

Сизда туғма етакчилик қобилияти бор. Қандай ишга қўл урманг ҳамиша биринчи бўлишга ҳаракат қиласиз ва бу ишни уддалайсиз ҳам. Шижоатингиз ҳавас қилгудай бўлса ҳам, баъзан ўзингизни унутиб қўясиз. Бошқалар учун қайғурганингиз яхши, аммо ўзингизни ҳам ўйланг-да.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1