Долзарб мавзулар Фото

ЮЛДУЗ УСМОНОВА ЭНДИ МАРТДА КОНЦЕРТ БЕРАДИ

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Добавлено: 04.01.2018, 16:30
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан сўнг, 2017 йилнинг 9-23 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида 15 кун давом этган яккахон концерт дастурини тақдим этган эди...

Халқ суйган хонанда бу йилги концерт дастурига тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборган. Сабаби 2018 йилдаги хонанданинг концерт доимгидек, апрел ойида эмас, мартда бўлиши маълум бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова баҳор ойининг биринчи ойида, яъни 10-24 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Сен ва мен учун” номли концерт дастурини тақдим этади. Концерт ҳозирча 15 кун деб эълон қилинган, аммо талаб ва истакларга кўра яна концерт кунлари узайтирилиши эҳтимолдан холи эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии