1

ОБУНА УЧУН ОЙЛИКДАН УШЛАБ ҚОЛИШ ТУҒРИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 04.01.2018, 14:46
ОБУНА УЧУН ОЙЛИКДАН УШЛАБ ҚОЛИШ ТУҒРИМИ?

Турмуш ўртоғим мактабда беш соат тарих фанидан дарс беради шу билан биргаликда мактабда Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғимнинг ойлигидан обуна учун икки юз минг сўм ушлаб колишибди шу тўғрими?

Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

- суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

- ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;

- ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

- интизомий жазо тариқасида қўлланилган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

https://t.me/huquqiyaxborot

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1