УЗОҚ УМР КЎРИШНИНГ ЯНА БИР СИРИ АНИҚЛАНДИ

САЛОМАТЛИК 03.01.2018, 13:01
УЗОҚ УМР КЎРИШНИНГ ЯНА БИР СИРИ АНИҚЛАНДИ

Жон Хопкинс университети олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида оддийгина парҳез билан инсон организмини барча зарарли моддалардан ҳалос этиш ва ўпкаларни “янгидай” ҳолатга келтириш мумкин эканлигини ошкор этдилар.

Хабарда айтилишича, бир неча йил давом этган кашандалик одатидан кейин ҳам ўпкани зарарли моддалардан тозалаш мумкин ва бунинг учун кунига иккита помидор ва бир неча дона олма истеъмол қилиш кифоя.

Олимлар фикрича, бу турдаги парҳез тамаки чекувчи инсон ўпкасини йиғилиб қолган никотиндан тозалайди ва парҳез қатъий равишда амалга оширилганда уни аста-секин организмдан чиқариб юборади.

Помидор ва олма таркибидаги микроэлемент ҳамда бутун бошли витаминлар гуруҳи қонда эриб, томир деворларининг қайта тикланиши ва бунинг натижасида тана аъзоларининг тўғри ишлаши жараёнларида иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1