– Байрам эртасига ошқозонда пайдо бўлган оғирликни енгиллаштириш учун қатиқ ичинг. Тушликни лавлаги, сабзи ва карамли салат билан бошланг.
– Жиғилдон қайнаши безовта қилса, зиғир уруғини қайнатиб ичиш, хом сабзи ейиш ёки туз қўшилган сув ичиш ёрдам беради.
– Бош оғриқларига қарши намланган сочиқни пешана ва энсага қўйиб, компресс қилиш, оёқни узатиб дам олиш, ялпиз ёки лимонўти қўшилган чой ичиш, қатиққа шакар аралаштириб қабул қилиш кабилар тавсия этилади.
– Юрак ва буйрак хуружлари, аллергия ёхуд бошқа сурункали касалликлар бош кўтарганида даволовчи шифокорингиз билан боғланиб, зарур дори воситаларини қабул қилишни унутманг.