1

СМС ЁЗИШИНГИЗГА ҚАРАБ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ АНИҚЛАЙМИЗ

СУҒДИЁНА 02.01.2018, 11:35
СМС ЁЗИШИНГИЗГА ҚАРАБ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ АНИҚЛАЙМИЗ

Атрофдагиларда қайси ҳаракатни кўп учратамиз? Албатта, телефонига тикилиб, СМС тераётган одамларни. Мазкур тест ёрдамида СМСни қандай теришингизга қараб характерингизни аниқлаймиз. Бунинг учун қуйидаги расмлардан бирини танланг:


1. Лидер инсон
Жаҳлингизни чиқариш қийин, аммо ҳаётдан нима хоҳлашингизни аниқ биласиз. Бошқалар учун фойда келтиришини билсангиз, оғир ишлар сизга қийинчилик туғдирмайди. Атрофдагилар сизни етакчилик қобилиятингиз учун ҳурмат қилишади ва қадрлашади.


2. Позитив инсон
Барчага дўстона муносабатингиз сизга янги марраларни забт этишга ёрдам беради. Сиз учун жамиятдаги ҳаёт муҳим ўрин эгаллайди. Аммо айрим пайтларда ўзингизга кўп ишонасиз. Ўзингизга бўлган кучли ишонч сабаб атрофдагиларга позитив таъсир кўрсатишга ҳаракат қиласиз.


3. Ғояларга бой
Сиз ёрқин, аммо шу билан бирга муаммоли шахссиз. Муаммолар ечимига ноодатий ёндашасиз ва ҳар сонияда сиздан миллион ғояларни кутиш мумкин. Сиз бир хилликдан тез чарчайсиз ва зерикарли одамга айланасиз. Ўзингизни бахтли ҳис этиш учун сизга доим янги таассуротлар керак бўлади.


4. Таъсирчан ва санъатсевар

Сизнинг атрофингиздаги гўзалликдан завқланишни биласиз. Аммо атрофдагилар билан муносабатларни йўлга қўйишда қийналасиз. Ички ҳиссиётингизни бошқаларга намоён қилишдан уяласиз, шу сабабли ҳар бир ноқулай вазиятдан ташвишланасиз. Сизнинг дўстларингиз кўп бўлмаса-да, айримлари билан мустаҳкам ишончли муносабатларингиз бор.







Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1