1

52 ТА АТИРГУЛ

МУТОЛАА 29.12.2017, 11:17
52 ТА АТИРГУЛ

Эрталаб гул дўконимни очарканман, ёнимга ҳарбий кийимдаги йигит яқинлашди. У аэропортга шошиларди, бугун у бир йилга Афғонистонга учиб кетиши керак эди. Йигит юзида ним табассум билан шундай деди: “Мен ҳар жума куни рафиқамга гул совға қиламан ва бу одатимни қолдиришни истамайман. Шунинг учун сизга 52 та атиргул учун буюртма бермоқчи эдим”. Мен буюртмани қабул қилиб, унга эллик фоизлик чегирма қилдим ва кун давомида мени аъло кайфият тарк этмади.

Кутиш

Бугун у 18 ойлик комадан кейин илк бора кўзларини очди ва менга шундай деди: “Меҳрибоним, доим ёнимдан жилмасдан, менинг тузалишимга ишонганингиз, қизиқарли воқеаларни сўзлаб, қошимда ўтирганингиз учун раҳмат. Сиздан умрбод миннатдорман”.

Энг яхши она

Саккиз ёшли ўғилчам мени қучоқлаб, “Ойижон, сиз дунёдаги энг яхши онасиз”, деди. “Ахир, сен дунёдаги бошқа оналарни танимайсан-ку, балки мендан ҳам яхшилари бордир”, деганимда у шундай жавоб қилди: “Ойижон, ахир, сиз менинг дунёимсиз”.

Вафо

“Менинг 21 ёшли лабродор итим бор. У анча қариб қолган, на эшитади, на кўра олади, ҳатто акиллашга ҳам мадори йўқ. Аммо мен уйга қадам қўйишим биланоқ қувноқлашиб, думини ликиллата бошлайди.”

Эскирган ажралиш

“Бугун меҳмонхона деразасидан денгизни томоша қила туриб, севишганларга кўзим тушди. Улар бахтиёр қўл ушлашиб боришарди. Севишганлар яқинлашгач, уларнинг ўз отам ва онам эканлигини пайқаб, ҳайратда қолдим. Уларнинг муҳаббатга тўла юзларини кўриб, саккиз йил аввал ажрашишга қарор қилганликларига сира ишонгим келмасди.”

Кечикиш

“Турмуш қурганимизга ҳам мана, эллик йил бўлибди. Нега сени аввалроқ учратмаган эканман?”

Ютуқ

Мен бугун 92 ёшни қарши олган ҳарбий шифокор, қатор медаллар соҳиби ва муваффақиятли тадбиркор бўлган бувамдан сўрадим:

- Буважон, сизнинг энг катта ютуғингиз нима?

У ёнидаги бувижонимга ишора қилиб деди:

- Менинг ҳаётдаги энг катта ютуғим - бувижонинг билан бирга қўша қариганимдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1