1

2017 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ СОХАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР СОЛНОМАСИ

ҲИДОЯТ САРИ 29.12.2017, 11:03
2017 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ СОХАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР СОЛНОМАСИ

Якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий сохада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ислом маърифатини таратиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида кўплаб эзгу ташаббуслар, хайрли лойиҳаларга қўл урилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» ва диний идора Тошкент шаҳар вакиллигининг «Vakillik.uz» сайтлари Ўзбекистонда 2017 йилда диний соҳада амалга оширилган муҳим воқеа-ҳодисалар солномасини тайёрлади.

    20 январь. Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Макка шаҳрида Ҳаж вазирлиги Муассаса раҳбари Ториқ ал-Инқавий билан учрашди. Ал-Инқавий Ўзбекистон ишчи гуруҳининг фаолиятига юқори баҳо берди. Ўзбекистоннинг 7 200 кишилик янги ҳаж квотаси бўйича баённома имзоланди.

    14 февраль. Ўзбекистон Президентининг «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

    26 февраль. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида «Абул Муъин ан-Насафий» зиёратгоҳидаги қайта қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

    10 март. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилиб, мажмуани янада обод масканга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди.

    28 март. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг 14 номдаги адабиётлари ҳозирга қадар тадқиқ этилгани ва чоп этилгани эълон қилинди.

    21 апрель. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Имом ат-Термизий» жоме масжидига ташриф буюриб, масжидни тубдан қайта қуриш, атрофини гўзал масканга айлантириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

    4—10 май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, диний соҳада ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, экстремизм, терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди ҳамда меҳнат муҳожирлари, маҳаллий аҳоли ва турли ташкилотлар иштирокидаги маърифий учрашувларда қатнашди.

    24 май. ISESCO бош директори ва Тошкент ислом университети ўртасида университет таркибида «Ислом цивилизациясини ўрганиш — ISESCO» кафедрасини ташкил этиш юзасидан англашув меморандуми имзоланди.

    21 май. Ўзбекистон билан Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини ташкил қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

    26 май. Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан, ўзбекистонлик етти нафар Қуръон қорилари Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқиб бериш учун Россияга жўнаб кетди.

    26 май. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Сузук ота» жоме масжидига ташриф буюриб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

    30 май. 2018 йилдан 10 минг нафар ўзбекистонлик Умра зиёратини адо этиши эълон қилинди.

    15 июнь. Тошкентда «Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби» мавзусида республика анжумани ўтказилди.

    23 июнь. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

    10—13 июль кунлари Дин ишлари бўйича Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қабулида бўлди.

    22 август. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 73 нафар уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар ҳаж зиёратига бепул жўнатилди.

    1 сентябрь. Ўзбекистон Президенти Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида бўлиб, бу жойда барпо этилаётган Ислом сивилазияси маркази лойиҳаси билан танишди.

    6 сентябрь. Бухоро вилоятида олий диний таълим йўналишидаги «Мир Араб» олий мадрасаси очилди.

    10 сентябрь. Ўзбекистон Президенти Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)нинг фан ва технология бўйича саммитида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев ислом оламидаги илмий ютуқлар учун ИҲТ мукофотини жорий этиш таклифини билдирди.

    2—5 сентябрь кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида «Буюк ипак йўли — маънавият йўли. Бунёдкорлик. Интеграция» мавзусида II халқаро илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

    19 сентябрь. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.

    30 сентябрь. Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди.

    4 октябрь. Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи якунлари туркумидан «Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини» мавзуидаги анжуман бўлиб ўтди.

    4 октябрь. Ўзбекистонга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид ташриф буюрди.

    9 октябрь. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Франция Ташқи ишлар вазирлигининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Жан Кристоф Посел билан учрашув бўлиб ўтди.

    17 октябрь. Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тарихий қадамжоларни зиёрат қилди. Унга «Мир Араб» олий мадрасасининг фахрий талабаси ёрлиғи топширилди.

    18 октябрь. Тошкентда «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    8 ноябрь. Самарқанд вилоятида «Ҳадис» ва «Калом» илмий мактаблари фаолият бошлади.

    10 ноябрь. Қашқадарё вилоятида «Ақида» илми мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    13 ноябрь. Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби фаолият бошлади.

    14 ноябрь. Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби очилди.

    15 ноябрь. Андижон шаҳрида «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзуида диний соҳа ходимларининг Республика анжумани бўлиб ўтди.

    13 ноябрь. Диний таълим муассасаларида «Қуръони карим ва тажвид» ҳамда «Араб тили» фанлари бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этилиши маълум қилинди.

    3 декабрь. Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Тошкент ислом университети ва Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    15 декабрь. Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

    16 декабрь. Ўзбекистон Президенти Нукус шаҳрида янгидан қуриб битказилган «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжидига ташриф буюрди.

    21—22 декабрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «2017 йил — Ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот» номли халқаро анжуманда иштирок этди.

    22 декабрь. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан барча иштирок этиши мумкин бўлган Қуръони карим қироати мусобақаси ўтказилиши эълон қилинди.

    28 декабрь. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон шарҳида қайд этилишича, 2018 йилдан Қурбон Ҳайит ва Рамазон Ҳайит байрамларида уч кунлик дам олиш кунларини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1