ФОЛБИН «СИЗНИ ЎЛИМГА ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШГАН» ДЕБТИ?!

ҲИДОЯТ САРИ 28.12.2017, 13:35
ФОЛБИН «СИЗНИ ЎЛИМГА ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШГАН» ДЕБТИ?!

— Опаларим мени дам солдиргани олиб боришганида «Сизларни ўлимга ўқиб қўйишган» деган жавоб бўлди. Кейин уларга қумга дам солиб бериб, уйга, чоррахага сепасизлар, кейин зиёратгоҳга бориб, қон чиқарасизлар, дейилибди. Шу нарсалар Исломда жоизми?

— «Сизни ўлимга ўқиб қўйишган» деган гап ақли жойида бўлган одамдан чиқмайди. Буни кохин ва аррофлар гапиради. Зеро, банда ғайбни билмайди. Тўғри, бирон кишига кўз теккани ёки сехрлангани белгилари бор. Аммо айнан ўлимга иссиқ-совуқ қилинганини билиш инсоннинг қўлидан келмайди. Бу гапнинг хатолигини ўша кимсанинг қабристонга бориб жонлиқ сўйишга буюришидан хам билиб олса бўлади. Аллох розилигидан бошқа йўлда, яна Аллохдан бошқанинг номини зикр қилиб жонлиқ сўйиш харом! Ўзини билган, ақлу хуши жойида бўлган мўмин одам бундай ишларни қилмайди.

Савол-жавоблар muxlis.uz сайтидан олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1