1

ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИ ОЛИШ КЕРАК?

СУҒДИЁНА 28.12.2017, 09:55
ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИ ОЛИШ КЕРАК?

Уй безатиш...

Тилларанг ит дабдаба, жимжимадорликни хуш кўрмайди, оилавий қадриятларни ёқтиради. Демак, янги йил байрами безаги сифатида оилавий расмлар, табрик “откритка”лари, биргаликда ясалган безаклар билан умумий композицияни ҳосил қиилш мумкин.

Классик атрибутлардан эса шарлар, гирлянда, албатта арчадан фойдаланилади. Бироқ унутманг, безаклар сариқ, жигарранг, тилларанг ва қизил рангларда бўлиши керак. Кириб келаётган йилнинг рамзи сифатида турли ит шаклидаги ўйинчоқлардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ.


Байрам дастурхони

Янги йил байрамини нишонлаш учун яқинлар йиғиладиган жой бу — байрам дастурхони. “Ит” классик овқатларни афзал кўради. Дастурхонда гўшт, калбаса, кўкатлар, сабзавот ва мевалар бўлиши лозим. Десерт учун торт, пряник ё печенье ҳам бўлаверади. Салат, пишириқларни йил “соҳиби” шаклида тайёрлайдиган бўлсагиз, урфдаги ранглар билан безаш ёдингиздан чиқмасин.


Байрам оқшоми учун либос
ва аксессуарлар

Гардеробингиздан байрам оқшоми учун тилларанг, сариқ ё жигарранг, қулранг, шафтолиранг, оловранг, тўқ шоколад, қаҳваранг, лекин соддагина либос танланг. Англаганингиздек, бу ранглар 2018 йилда урфда бўлади.

Ўзига хосликни таъминлаш учун байрам либосига мўйнали “жилет”, “накидка”, шолрўмол, “муфта” ҳамоханг бўлади. Мўйнали қадама енг ва ёқали либос ҳам айни муддао.

Соч турмаги учун эса сариқ ва жигаррангдаги мўйнали турли “заколка”лардан фойдаланиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1