1

МЎЪЖИЗАВИЙ БАЙРАМНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

СУҒДИЁНА 27.12.2017, 11:26
МЎЪЖИЗАВИЙ БАЙРАМНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

3 кундан кейинги ўзингизни бир тасаввур қилиб кўрасизми? Бир кун олдин «оливье» салати учун қайнатиб қўйган сабзавотларни тўғраш, дастурхон тўлса ҳам кўнгил тўлмай бирров бозорга бориб келиш, байрамни чиройли кўринишда кутиб олишим керак деб, амал-тақал қилиб пардоз қилиш, меҳмон кутиш... Хуллас, сизга куч-қувват тилаймиз! Аммо ҳаммаси бошқача бўлиши ҳам мумкин-ку! Келинг, ҳаракат қилиб кўрамиз. Бунинг учун мазкур тестни ишлаб кўришни тавсия этардик.

1. Янги йил байрами куни тилингизда тушмайдиган сўз қайси?

А. «Тартибли бўлиб ўтирсангиз, узоқ ўрмонлардан Қорбобо сизларга совғалар олиб келади».

Б. «Худога шукр, ҳаммамиз соғ-саломатликда бир жойга йиғилаяпмиз».

В. «Уф, ҳали олдинда қанча иш бор қилишга, соат миллари 00:00 га бонг ургунча улгура олармиканман?»

2. Байрам куни кутилмаган ҳазил уюштиришларига қандай муносабат билдирасиз?

А. «Мен очиқкўнгилликка йўғрилган ҳазилларни яхши кўраман! Бу байрам кунининг янада қизиқ ўтишини таъминлайди».

Б. «Муносабатим яхши, айниқса, бошқаларни ҳазиллашиб чув туширишни қойиллатаман».

В. «Боғча болаларимизми биз, қувлашмочоқ каби ўйинлар ўйнайдиган?!»

3. Янги йил кайфияти қачон сизни қамраб ола бошлайди?

А. «Арча учун янги ўйинчоқлар ва безаклар сотиб олиб, уйни безатишни бошлашим билан».

Б. «Савдо марказлари эртакнома кўриниш олиши байрам кайфиятини уйғотада менда».

В. «Албатта, телевизорда машҳур «Тақдир ҳазили ёхуд қушдай енгил бўлинг»нинг анонси намойиш этилиши таъсир этади».

4. Совға улашишни ёқтирасизми?

А. «Жуда ҳаммас, танлаш, кимга нима ёқаркан деб ўйлаш билан ўзимни бурчакда турган боладек ҳис қиламан».

Б. «Бу ҳақда ўйлаш ҳам, совға харид қилиш ҳам, кейин уни меҳр билан тақдим этиш ҳам жуда ёқимли!»

В. «Яқинларим учун менинг борлигимнинг ўзи энг катта туҳфа!»

5. Бозорда сизга пақилдоқ, салют каби нарсаларни сотиб олишни таклиф қилишса...

А. «Уларсиз байрам байрамдек ўтадими?»

Б. «Байрамни хавфсираб ўтказишни истамайман, бундай нарсаларга умуман ҳушим йўқ».

В. «Арча, байрамона мусиқа кабилардан завқ олиш минг марта ўша пақилдоқлардан афзал».

6. Сизни Янги йил оқшомига таклиф қилишди. Фақат унга байрамга мос костюмда боришингиз керак. Яъни чиройли, ялтироқ либосларда эмас, масалан, бирор эртак қаҳрамони кўринишида. Хўш, нима қиласиз?

А. «Ўйлаб кўраман, оқшом либосида борсам, ғалати кўринсам керак-а?»

Б. «Таклифни рад қиламан, унақа костюм топиш ортиқча бошоғриқ».

В. «Вой, зўр таклиф-ку! Бундай кўнгилочар кечани рад қилиб бўладими? Албатта, ўзим ёқтирган эртак қаҳрамонининг образида бораман».

7. Соат миллар роппа-роса 00:00 га бонг урганида қилинган тилаклар, орзулар амалга ошишига ишонасизми?

А. «Шундай бўлишидан умид қиламан».

Б. «Ортиғи билан амалга ошишига ишонаман!»

В. «Эй, бу бир эртакдек гап-да».

8. Янги йил куни Қорбобо ёки Қорқиз бўлишга розимисиз?

А. «Ҳа, деярли ҳар йили байрамда Қорбобо/Қорқизга айланаман».

Б. «Асло, бу образлар менга умуман ярашмайди».

В. «Соат тунги ўн иккидан кейин бўлишим мумкин, то унгача ишим, меҳмондорчиликларим бор».

9. Ва ниҳоят, Янги 2018 йил кириб келди, оила даврасида кутиб олдингиз, совғаларни улашдингиз, энди нима қиласиз?

А. «Бу дақиқалар мўъжизавий онлар, кўчага чиқиб одатда осмонни томоша қиламан».

Б. «Ота-онам, яқинларим, дўстларимга қўнғироқ қилиб, йил омадли келишини тилаб, уларни табриклайман ва телевизорда байрамона дастурларни кўраман».

В. «Одатда, маҳалламизда ҳамма кўчага чиқиб, олов ёқиб, атрофида рақсга туша бошлаймиз, Шинавандалар қўшиқ ҳам куйлашади. Хуллас, бу ёғи ўйин-кулгу!»

10. Бу йил байрамни қандай даврада кутиб олишни режалаштираяпсиз?

А. «Дўстларим билан бирга кутиб олишни режалаштирганмиз».

Б. «Ҳар доимгидек уйда, оилавий нишонлаймиз!»

В. «Тўғрисини айтсам, қизиқарли таклиф кутаяпман...»

Балларни ҳисоблаймиз!

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

а

1

2

2

3

2

1

2

2

2

1

б

2

1

1

2

3

3

1

3

3

2

в

3

3

3

1

1

2

3

1

1

3




Натижалар

«Ошхонада эмас, ўйин-кулгуда ўтказинг»

11–17 балл. Янги йил оқшомини болаликка қайтиш имконингиз бор! Сизда айнан болалардек завқланиш туйғусига эҳтиёж сезилаяпти. Қолаверса, шу кун барча қариндош-уруғингизнинг бир жойга йиғилишига имкон беради. Унутманг, бу байрам бир катта марофонга ўхшайди, шу сабаб бор кучингизни тайёргарлик кўришга сарфлаб, ўйнаб-куладиган, дийдорлашадиган дам келганда, уйқусираб ўтирманг. Ошхонадан чиқмай пишир-куйдир қилиш шартмас, ҳаракатни сал вақтлироқдан бошлаб, меъёрни билсангиз, чарчаб қолмайсиз. Оқибатда байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб оласиз. Чунки чарчоқ байрам қувончини тўла ҳис этишингизга халақит қилади.

Эртаклар оламига сайёҳат

18–23 балл. Янги йилнинг бошқа байрамлардан фарқи нимада? Унинг эртакномалигида! Шундай экан, бу байрамни бошқача ўтказиш керак. Балким Қорбобо бўлиб, барчани хушнуд этарсиз? Эртакларга монанд байрам ташкиллаштириб, яқинларингизни лол қолдирсангиз, улар йил давомида буни эслаб юришади. Фақат ҳаммасини самимият билан қилинг! Ҳазил-ҳузулларни ҳам унутманг. Дангасалик ва «Менга қизиғи йўқ» каби бепарволик кайфиятини бир четга суриб, тасаввур оламингизни ишга солиб, бадиий бир кеча ташкил қилсангиз, ишонаверинг, йил давомида кўтаринки руҳда юрасиз!

Ҳаммаси бошқача бўлсин!

24–30 балл. Янги йил оқшомини бу йил бошқача тарзда ўтказмасангиз бўлмайди. Байрамни аввало ҳис қилинг! Келинг, ҳаммасини уйингиздан бошлаймиз! Ёрқин рангдаги безаклар билан уни безатинг. Эски безаклардан воз кечсангиз бўлаверади. Ахир ўзингиз ҳам Янги йил унутилмас онларга бой бўлишини ва кутилмаган сюрпризлари билан сизни лол қолдиришини кутаяпсиз-ку! Шундай экан, ишларингизни тўғри ташкиллаштиринг ва истакларингизга қулоқ тутинг. Қани, бир ўйлаб кўринг-чи, байрам оқшомини қандай ўтишини қандай истаяпсиз? Энди шу истакларингизга мос бир сценарий тузиб чиқинг!

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1