1

ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

СУҒДИЁНА 26.12.2017, 13:08
Теглар: Саломатлик
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун қандай овқатланган маъқул?

Шаҳло Олимова, Тошкент вилояти

Дилфуза ТУРДИЕВА, шифокор-педиатр, тиббиёт фанлари номзоди: — Гўдакнинг асосий таоми кўкрак сути бўлгани учун аввало ўзингиз аллергия чақирувчи маҳсулотлар — парранда, от, қўй, балиқ гўштлари, мош, ёнғоқ, майиз, какаоли ва цитрусли озуқалар, сабзи, помидор, қулупнай кабиларни истеъмол қилманг. Овқатга фақат мол гўшти ишлатинг. Сувда қайнатилган тухумни эса бир ҳафтада бир марта истеъмол қилишингиз мумкин. Сут камроқ ичган маъқул.

Экссудатив диатез билан оғриган фарзандингизга шарбатларни жуда эҳтиёткорлик билан, бир неча томчидан беринг. Ҳар бир шарбат гўдагингизда қандай таъсир қилаётганини диққат билан кузатиб боринг. Гречиха, сули (овсянка), перловка, гуруч каби ёрмалардан сабзавотлар қайнаган сувда бўтқалар пиширган маъқул. Қатиқ (кефир) истеъмол қиладиган гўдакларда аллергик реакциялар кам учрайди. Фақат мол гўшти ва жигари қиймасидан тайёрланган таомлар беришингиз мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
ИНФАРКТДАН СЎНГ ТИКЛАНИШИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ!

25.12.2017, 11:25

Инфарктдан сўнг тикланишингизга ёрдам берадиган доривор аралашма: 3 литрли шиша банкага ярим стакандан оқ атиргул ва гладиолус гулбаргларини солинг. 2 ош қошиқ оқ бинафша (фиалка)...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1