1

ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

СУҒДИЁНА 26.12.2017, 11:36
Теглар: Саломатлик
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

Узоқни кўра олмаслик;

  • сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);
  • гастрит;
  • руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар учтадан биттасини ошқозони безовта қилади.
  • ранги ўзгаради;
  • иштаҳаси йўқолади;
  • тез толиқади;
  • жиғилдони қайнаб, кўп кекиради;
  • кўкрак чуқурчасида нохушлик сезиб, қорни дам бўлади;
  • кўнгли айнийди;
  • қабзият (ич қотиши)дан қийналади.

Илк хавф

Ўқув йили айниқса биринчи синф ўқувчилар учун қийин кечади. Янги кун тартиби, дарслар, таниш бўлмаган шароит туфайли боланинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилади. Бу эса ўз навбатида асаб тизимига ҳам таъсир қилиб, ошқозон‑ичак, оғиз‑қулоқ‑бурун тизими сурункали касалликларининг пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, гавда ҳолати ва кўриш қобилиятида ҳам ўзгаришлар рўй беради.

Ўқувчилар гастрити

Сурункали гастрит касаллигига кўпгина ўқувчилар чалиниши мумкин. Бола ўқитувчи билан тил топиша олмаслиги, синфдошлари билан тортишиб қолиши, ёмон баҳо олиши каби ҳолатларда асабийлашади. Бу эса ошқозон-ичак тизимида турли бузилишларга олиб келади. Турли «фаст-фуд» ёки қовурилган таомлар билан овқатланиш, ирсий мойиллик натижасида касаллик янада зўраяди.

Ота‑онада сурункали гастрит бўлса, болада ҳам бу касалликка чалиниш хавфи ортади. Боланинг сурункали инфекциялар — тиш кариеси, бодомсимон безлар яллиғланиши, гайморит каби хасталикларга чалиниши эса касалликнинг янада жиддий тус олишига сабаб бўлади.

Аломатлари

Гастрит аломатлари ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайди. Гастритга чалинганда болада қуйидаги аломатлар кузатилади:

Касаллик қўзғалганда эса бу аломатлар кучаяди.

Тавсия: болани эрталаб нонушта қилишга ўргатинг. Унга фойдали (гречка, гуручли) бўтқа тайёрлаб беришдан эринманг. Боланинг портфелида доим қайнатиб совутилган сув бўлсин. Танаффус пайтида ейиши учун ҳам бирор егулик беринг. Егулик қуруқ печенье ёки шоколаддан иборат бўлмасин. Ўқувчи фарзандингизга олма ёки йогурт, пишлоқли нон, ҳеч бўлмаганда қуритилган мева бериб юборинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ИНФАРКТДАН СЎНГ ТИКЛАНИШИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ!

25.12.2017, 11:25

Инфарктдан сўнг тикланишингизга ёрдам берадиган доривор аралашма: 3 литрли шиша банкага ярим стакандан оқ атиргул ва гладиолус гулбаргларини солинг. 2 ош қошиқ оқ бинафша (фиалка)...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1