1

ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ УЧУН 4 МАЛҲАМ

САЛОМАТЛИК 25.12.2017, 16:53
ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ УЧУН 4 МАЛҲАМ
Ошқозон-ичак касалликларида мунтазам равишда муолажалар олиб юриш лозим. Бу муолажаларга ёрдам сифатида эса халқ табобати тавсияларидан фойдаланиб тайёрланган малҳамларни ҳам қўллаш мумкин.

1) Наъматак мевасининг қурутилганидан 4-6 донасини бир стакан қайноқ сувга солиб қўйиб, сувини ҳар куни уч маҳалдан таомдан сўнг ичсангиз, ошқозон касалликларида даво бўлади.

2) Ширин олма ейиш меъдага қувват бағишлайди, овқат ҳазмини яхшилайди.
3) Узум ғўрасини сувда қайнатиб суви ичилса, меъда қизишини даф қилиб, ҳароратини пасайтиради.

4) Олма қоқисини туйиб, анор суви билан истеъмол қилинса, меъдани кучли қилиб, сафроли ич кетишини тўхтатади, қайт қилишни ҳам бартараф этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1