1

«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

СУҒДИЁНА 23.12.2017, 18:28
Теглар: Гўзаллик
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми? Энг ёмони, еб бўлгандан кейин ўзингизни баднафсликда айблаб юрасизми? Эҳтимол сизда углеводга қарамлик бордир? Єомат ва саломатликка зиён келтирувчи бундай қарамлик ва ундан халос бўлишнинг осон йўллари билан диетолог Дмитрий ВДОВИН таништиради.

Биринчи галда тан олиш керак

Кўпчилигимиз ширинликни хуш кўрамиз ва бу нормал ҳолат. Фақат уни истеъмол қилишда меъёр чегараларидан чиқиш керак эмас. Агар мана шу чегарага яқин қолганингизни тушунишга қийналсангиз, ёки ундан ўтиб кетгандан сўнг сергак тортсангиз сизда углеводга қарамлик мавжуд. Биринчи галда буни тан олишингиз лозим! Хўш, шакар ва нонсиз яшай олмаслигингизни тан олдингизми? Энди улар таркибидаги моддалар организмингизни қай кўйга солишини кўз олдингизга келтиринг. Тез сингувчи углеводлар танага тушганидан кейин инсулин гормони ишлаб чиқарилади. Инсулин углеводларни мия ва бошқа органларга етказиб берадиган «даллол» гормондир. Шунингдек, у қондаги қанд миқдорини ҳам назорат қилиб туради. Бироқ қанд миқдори кўпайиб кетгани учун инсулин ҳам жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Кейин инсулин кўпайиб кетади-да, қанд камаяди, организм яна ва яна ширинлик талаб қила бошлайди. Хуллас, хосил бўлган занжирдан чиқолмай танамизнинг моддалар алмашинуви бузилади. Єондаги қандни инсулин жигарга ҳайдайди. Жигар уни қайта ишлаб бел ва бошқа аъзоларда тўпланиб қоладиган ёғга айлантиради.

Даволамаса-чи?

Ширинлик ва нон фақатгина қоматимга зиён етказади деб ўйласангиз адашасиз. Ортиқча вазн айсбергнинг учи, холос. Узоқ йиллик тажрибага эга ширинликхўрлар эса атеросклероз, юрак-қон томир касалликлари ҳамда қандли диабетни орттириб олишлари ҳеч гап эмас. Ёдингизда бўлсин, бу касалликлар билан бутун умр курашишингизга тўғри келади. Сиз шунга розимисиз? Йўқ, десангиз даво чораларини кўришни кечиктирманг.

«Нега музлатгич чорлайвераркин-а?»

Аслида, икки сабаб туфайли музлаткичнинг атрофида гирдикапалак бўла бошлаймиз. Биринчиси психологик сабаб. Бунда организмимизга эндорфинлар етишмайди. Яъни тана ўзига керакли эндорфин гормонини айнан ширинликлар орқали олишга ҳаракат қилади. Масалан, қаттиқ асабийлашдингиз ёки қўрқдингиз тинчланиш учун бирор нарса еб олмасангиз ўзингизни ҳотиржам ҳис этолмайсиз. Бундай ҳолларда ширинлик ёки нон эмас, масалан, магний микроэлементи билан бойитилган минерал сув ичинг ёки гречиха, сули ёрмасидан тайёрланган таомларни истеъмол қилинг. Иккинчиси биологик қарамлик бўлиб, у организмда хром етишмаганида юзага келади. Демак, шифокор тавсиясига кўра хром сақловчи биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилиш лозим ёки таомномага броколли, гўшт, жигар ва дуккакли ўсимликлардан киритиш керак.

«Нонсиз овқатланолмайман...»

Углевод деганда фақтагина шакар ва оқ қандни тушуниш керак эмас. Оқ нон, табиий ва сунъий шарбатлар, қовурилган картошка ва ҳатто қайнатилган гуруч ҳам улеводлар рўйхатининг дастлабки қаторларида туради. Жиддий киришган инсон таомномасидан шакарни бутунлай ўчириши мумкин, бироқ нонсиз, ҳатто, ош еёлмайдиганлар кўплаб топилади. Олимлар нон таркибида экзорфин деган модда мавжудлигини аниқлашди. Айнан шу модда чегарани бузиб ўтишимизга мажбур қиларкан. Агар бир бўлак нон ва бир қошиқ шакар таққосланса, нон қондаги қанд миқдорини шакарга нисбатан бир неча баробар тезроқ кўтаришга қодир. Демак, оқ нон ҳам танамизни шакардан кам заҳарламайди.

Шарбат, асал, қўнғир шакар. Іаммаси зарарли

Барчамиз яхши биладиган табиий ва сунъий шарбатлар ҳам углеводларнинг кони саналади. Ортиқча сантиметрлар билан курашишга киришган хонимлар ва жаноблар шарбатдан кўра сархил мевалардан истеъмол қилганлари маъқул. Чунки шарбат орқали қабул қилинган углеводлар жуда тез сингади, меваларни ҳазм қилиш учун эса истаймизми, йўқми қувват сарфлаймиз. Жиддий киришганларга асал ҳам тавсия этилмайди. Чунки унинг таркиби тоза глюкозадан иборат. Шунингдек, фойдали дея таърифу тавсифи келтирилган қўнғир шакар ҳам ўзимиз билган оқ шакардан кам зиён келтирмайди. Аксинча, у оқ шакарнинг ишлов берилмаган арзон туридир. «Фойдали» деб ўйлашимизда эса маркетологларнинг ҳизматлари катта.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
СИНУВЧАН, НОТЕКИС ВА ҚОРАЙГАН ТИРНОҚЛАР... 6 САВОЛГА-ЖАВОБ!

23.12.2017, 18:19

Ташқи кўринишимизнинг гўзаллигиички аъзолар ишига боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Организмдаги ножўя ўзгаришлар ҳақида тирноқларнинг аҳволи ҳам дарак беради. Улар синувчан бўлиб қолдими, демак дармондорилар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1