1

СИНУВЧАН, НОТЕКИС ВА ҚОРАЙГАН ТИРНОҚЛАР... 6 САВОЛГА-ЖАВОБ!

СУҒДИЁНА 23.12.2017, 18:19
Теглар: Гўзаллик
СИНУВЧАН, НОТЕКИС ВА ҚОРАЙГАН ТИРНОҚЛАР... 6 САВОЛГА-ЖАВОБ!

Ташқи кўринишимизнинг гўзаллигиички аъзолар ишига боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Организмдаги ножўя ўзгаришлар ҳақида тирноқларнинг аҳволи ҳам дарак беради. Улар синувчан бўлиб қолдими, демак дармондорилар етишмаяпти. Сарғайиши эса ички аъзолар бетоблигини билдиради. Ҳар ҳолда бу борада тажрибали мутахассиснинг маслаҳатига таянган яхши. Тирноқ ҳақидаги саволларга косметолог, маникюр устаси Евгения РОМАНЕНКО жавоб беради.

«САРҒАЙИШИНИНГ БОИСИ НИМА?»

Яқин кунлардан бери тирноқларим юзаси сарғайганини сезаяпман. Бу хавфли эмасми?

Нодира, Тошкент вилояти

–Кальций ва Д витамини етишмаганда, ўпка, буйрак ва жигар оғриганда, замбуруғли касалликлар мавжуд бўлганида тирноқ сарғаяди. Агар аччиқ чой, қаҳва ва газли ичимликларни хуш кўрсангиз, яқин пайтда кучли антибиотик қабул қилинган бўлса ҳам тирноқлар юзаси сарғайиб кетади. Яна қуёш остида узоқ юрганда ҳам тирноқ рангининг ўзгариши кузатилиши мумкин. Уйда ўз билганича маникюр қилган хонимларни ҳам ушбу муаммо четлаб ўтмайди. Гап шундаки, тирноқққа ҳадеб рангдор бўёқлар суртиш ярамайди. 1-2 ҳафта тирноқларни даволовчи махсус асосдан фойдаланиш лозим. Агар тирноқ сарғайиши икки ой мобайнида кузатилса, қоннинг умумий таҳлилини топшириш, эндокринолог кўригидан, ҳар эҳтимолга қарши флюрографиядан ҳам ўтиш тавсия этилади. Тирноқ сарғайишида тузли сувга бир чимдим истеъмол содасини қўшиб ванна қабул қилинади. Тирноқ юзасини лимон ширасида артиш ҳам яхши натижа беради.

«ТУЗЛИ СУВ ВА ЙОД ЁРДАМ БЕРАДИМИ?»

Менда иккита муаммо бор. Тирноқларимнинг юзаси сариқ ва тез синади. Буларни бартараф этишда тузли сув ва йодга ишонсам бўладими?

Адиба, Фарғона вилояти

–Шубҳасиз. Айниқса, сарғайишда тирноқ замбуруғи айбдор бўлса, бу муолажани бир ой давомида бажаринг. Агар оддий ош тузи ўрнига денгиз тузини ишлатсангиз, сувга 2-3 томчи йод ва зайтун мойи томизиб, қўлларни буғланг. Тирноқларингиз бир ҳафтадаёқ ўз ҳолига келади.

«КУТИКУЛА ЎСМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?»

Маникюр салонига борганимда тирноқ атрофидаги тери – кутикулани тез-тез кесиб туриш керак дейишди. Ана шу кутикула ўсиб кетмаслигининг бирон чораси борми?

Шодия, Тошкент шаҳри

–Кутикуланинг ўсмаслиги учун асалари мумидан фойдаланиш мумкин. Бу восита тирноқни кучайтиради. Бунинг учун озроқ асалари мумини сув буғида эритиб, 3-4 томчи шафтоли ёки канакунжут мойидан қўшилади. Ушбу аралашмани ҳар 2-3 кунда тирноқ атрофи ва тирноқнинг ўзига яхшилаб суртиб, уқаланади. Муолажани мунтазам бажарсангиз, кутикулани маникюр пайтида четга суртиш анча осон кечиб, вақт сайин у ўсмай қўяди.

«СУНЪИЙЛАРИ ЗАРАР?!»

Ҳомиладорман. Тирноқларим синувчан бўлгани учун, ҳадеб парвариш қилиш жонимга текканидан сунъий акрил тирноқ қўймоқчийдим. Унинг зарари йўқми? Бир дугонам акрил тирноқни ечганидан кейин ўзининг тирноқлари мўртлашиб қолганини айтганди.

Замира. Фарғона шаҳри

–Ҳомиладор аёлларга акрил тирноқлар тўғри келмайди. Гормонал дори, антибиотик қабул қилаётган, қандли диабет, ошқозон оғриганда, тирноқларнинг замбуруғ касалида ҳам мумкин эмас. Чунки бу даврда организм бундай нотабиий нарсаларни ўзидан итаради. Ва сиз ҳар ҳафта акрил тирноқни қайтадан ёпиштиришингизга тўғри келади. Акрил қопламадан кейин унинг остидаги тирноқлар ҳақиқатан жуда юпқа, синувчан ҳолатга келади. Уларни қайта кучайтириш учун камида икки ҳафта тирноқққа лимон-йодли аралашмадан ташқари ҳеч нарса суртмаслик, идишни қўлга махсус қўлқоп тақиб ювиш керак.

«ҚОРАЙИБ КЕТЯПТИ-Ю...»

Қўлимдаги тирноқларим милки (асосида) қорайишни бошлаган. Ҳеч қандай жароҳат олмаганман, дерматолог замбуруғли касаллик эмас, деди. Бу ниманинг белгиси бўлиши мумкин?

Сайёра, Наманган вилояти

–Маслаҳатим, эндокринолог кўригидан ўтиб, қондаги гормонлар даражасини текширтиринг. Мазкур ҳолат қандли дабет белгиси бўлиши мумкин.

«ЮЗАСИ БЎЛИНИБ ҚОЛГАНДЕК»

Яқин пайтлардан бери тирноқларим усти бўлиниб кетгандек, қават-қават ҳолатга келган. Нима қилиш мумкин?

Шаҳноза, Қўқон шаҳри

–Бу буқоқ касали учун хос белги. Тезроқ шифокор-эндокринологга учранг. Яна тери замбуруғ касаллигида ҳам шу ҳолат кузатилади. Тиббий кўрикдан ўтинг, уйда кўпроқ творог енг, наҳорга балиқ мойини қабул қилинг.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1