Долзарб мавзулар Фото

“ТОПИБ БЕРГАН ИШЛАРИДАН 2 ҲАФТАДА БЎШАТИШДИ”

Бўлимлар: ЭРКИН МИНБАР
Теглар:
Добавлено: 23.12.2017, 11:44

“Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига икки нафар фарзандим ҳамда ҳаста онамнинг ёлғиз боқувчиси эканлигимни ҳисобга олиб менга иш топишдаёрдам беришларини сўраб ариза ёзган эдим. Мурожаатимдан сўнг иссиқхонадан иш топиб беришди. У ерда иш кунбай ва мавсумий бўлиб ҳар куни 10 ООО (ўн минг) сўм беришар экан. Ҳеч қандай ариза ёзилмади, буйруқ ҳам чиқарилмади. Иш топилганлигидан хурсанд бўлиб 2 ҳафта ишладим, лекин арзимаган баҳона билан ишдан бўшатишди. Ҳозир яна ишсизман.”

Феруза Азизбекова, Сирдарё вилояти Ширин шаҳри

М.МУҲАММАДИЕВ, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқарма бошлиғи:

Фуқаро Ф.Азизбекованинг маълумоти ўрта махсус, мутахассислиги ҳисобчи.Фуқарога мутахассислиги бўйича Ширин шаҳар “Деҳқон бозори" МЧЖда ҳозирги кунда вакант турган бош ҳисобчи лавозимига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии