Хоразм вилояти Бағот тумани бешариқ қишлоғи Гулшан маҳалласида яшовчи фуқаро Содир Полвонов ичимлик суви учун қувурлар ўрнатилган-у, аммо улардан сув келмаслигидан норози бўлиб йўллаган мурожаатига Вилоят ҳокими ўринбосари Э.Юсупов қуйидагича изоҳ берди:
— Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда маҳаллада ичимлик суви қувурлари таъмирталаб ҳолатда эканлиги туфайли маҳалла аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланмаган эди. Айни пайтда сув қувурлари таъмирланиб, носозликлар бартараф қилинди.