1

“НЕГА МЕНИ ИШСИЗ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШМАЯПТИ?”

ЭРКИН МИНБАР 23.12.2017, 11:35
“НЕГА МЕНИ ИШСИЗ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШМАЯПТИ?”

Қашқадарё вилояти, Касби тумани, "Янги кишлоқ" МФЙда яшовчи фуқаро Файзулла Ҳайдаровга туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз деб эътироф этиш тақдимномаси берилмаётгани сабаб муддатидан олдин пенсияга чиқиш имтиёзидан фойдалана олмаётганихусусидаги мурожаатига Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси қуйидагича изоҳ берди.

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига биноан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ищлар ҳажмининг қисқарганлиги ёҳуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 12-бандига асосан ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги туман (шаҳар) Бандликкка кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномаси илова қилиниши керак.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси ижгимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлигининг 30.11.1998 йилдаги 2274/4 ва 1235/04-1-сонли қарори билан тасдиқланган "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғисида Йўриқнома” (рўй. рақами 588, 07.01.1999й.) билан тартибга солинади.

Унга асосан, Бандликка кўмаклашиш маркази ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги такдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жaмғapмacининг туман (шаҳар) бўлимига топширади.

Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг берган маълумотига кўра, фуқаро Ҳайдаров 25.03.1958 йилда туғилганлиги ҳамда умумий пенсия ёши (60 ёш)га етмаганлги ва 01.04.2017 йилдан Муғлон МТП МЧЖ томонидан Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисмига асосан иш ўрни қисқарганлиги сабабли ишдан бўшаганлиги аниқланган.

Ф.Ҳайдаровга Касби тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2017 йил июл ойидан ишсизлик нафақаси тўлаб келинаётганлиги сабабли унга муддатидан олдин имтиёзли ёшга доир пенсия тайинлаш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1