БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

СУҒДИЁНА 21.12.2017, 18:31
Теглар: Соғ бўлинг
БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ  ДАВОЛАЙМИЗ!

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар юз беради. Бугунги мавзумиз айнан шу муаммога тегишли.

Милк қонаши ва бўшаб қолишининг сабаблари ҳамда даволаш ҳақида шифокор-стоматолог Шуҳрат ЭРНАЗАРОВ маълумот беради.

САБАБЛАРИ АЁНМИ?

Милк қонашининг сабаблари бисёр. Энг кўп тарқалгани – тиш чўткасининг таъсирида келиб чиқишидир. Усти чиройли аммо туклари қўпол чёткада милклар, албатта, азият кўради. Бу давомий бўлса, милк қонаши ва бўшаб қолиши каби асоратларни кутаверинг. Тиш чўткасини танлашда стоматолог маслаҳатига таяниш керак. Чўтканинг туклари юмшоқ, ўзи унча йирик ва катта бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Тиш устида тош пайдо бўлдими, милкда муаммо юзага келишини ҳам инобатга олиш керак. Бундан ташқари, гормонал бузилишлар – ўсмирлар, ҳомиладорлар ва янги туққан аёлларда ҳам милк қонаши кўп кузатилади. Бу ерда нафақат стоматолог, балки эндокринолог ёрдами керак бўлади.

ВИТАМИН ЕТИШМАСЛИГИ БЎЛМАСИН

Организмда А ва С витамини етишмаслиги ҳам тиш ва милклардаги муаммога олиб келади. Бунинг олдини олиш учун сариқ ва яшил рангдаги мева ва сабзавотларни хомлигича истеъмол қилинг.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ. НАҲОТКИ?!

Баъзан милк қонаши қандли диабет бошланишининг илк белгиси ҳисобланади. Агар стоматологдаги даво кор қилмаса, албатта эндокринолог текширувидан ўтинг.

СИНАБ КЎРИНГ

  • Эман пўстлоғи ёки мойчечак дамламасида кунига икки маҳал эрталаб ва кечқурун оғизни чайиш керак. Бу усул тишдаги тош касалида ёрдам қилади ва милклардаги қонни тез ва самарали тўхтатади.
  • Махсус гель ва милк учун тиндирмаларда оғиз бўшлиғини ҳар соатда чайишни канда қилманг.
  • Махсус гимнастика ёрдамида милкларни мустаҳкамлашга ҳам диққат қаратинг. Бу усул милкда қон айланишининг яхшиланишига ёрдам беради. Оғизни катта очиб-ёпасиз. Тилни танглайга тегизиб, уни ортга суринг, шу ҳолатда оғизни яна очиб-ёпинг. Қўлларни столга қуйиб иякни унга тиранг. Шу ҳолатда оғиз очиб-ёпилади. Тишларни тозалагач, оғизга илиқ қайнатилган сув олиб, 3 дақиқа давомида чайинг. Бу муолажа милкларни мустаҳкамлаб, қонашни тўхтатади. Яна милкларни кўрсаткич бармоқ ёрдамида айлантириб, уқалаш ҳам яхши натижа беради. Кейин милкларни юқори-пастга қаратиб, бармоқлар ёрдамида уқалаш керак. Тишларни тез-тез бир-бирига уриш, олма, сабзини қарсиллатиб чайнаш ҳам тишлар учун фойдали.
  • Бир чимдим туз ва ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 4 дона фаоллаштирилган кўмир таблеткасини майдаланг. Тишни ювгандан кейин чўткага аралашмадан солинг-да, тишларни яхшилаб тозаланг. Аралашмани бармоқ ёрдамида милкларга суртиб, 5 дақиқадан кейин ювиб ташланг. Муолажа кунига 2 маҳал 2 ҳафта давомида амалга оширилса, милк қонаши ва қимирлаб қолишидан тез кунда ҳалос бўласиз.
  • Яна бир нафи тегадиган усул арча игнаси яхшилаб ювилиб, 5 дақиқа давомида чайналади. Арча игнаси ўрнига баргизуб баргини озроқ сўлитиб, чайналса ҳам худи шундай таъсир кўрсатади. Водород пероксид тиндирмаси ва аччиқ тош аралашмасида оғиз бўшлиғи чайилса, тиш ва милк муаммолари ҳал бўлади.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
БАЙРАМДА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ЧОРАЛАРИ

21.12.2017, 18:14

Янги йилга саноқли кунлар қолди. Байрам байрамдек ўтиши, ҳеч бир кўнгилсизлик аъло кайфиятингизга чанг солмаслиги учун эса саломатлигингизни ҳам эсдан чиқарманг. «Фалокат оёқ остида» деган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1