1

ТЕРИНИ ҚАРИТАДИГАН 8 ОДАТИМИЗ

СУҒДИЁНА 21.12.2017, 18:24
Теглар: Гўзаллик
ТЕРИНИ ҚАРИТАДИГАН 8 ОДАТИМИЗ

Қариш – табиий жараён. Аммо баъзида ўттизга эндигина чиққан аёлнинг қирқдан ўтган ҳамжинсларидан ҳам каттароқ кўринишини тушунмайсиз. Бу терини қаритадиган зарарли одатлар оқибатидир. Қуйида уларни санаб ўтамиз.

  • Бурунни ишқалаш. Баъзида ноқулай ҳолатдан чиқиш ёки бирон муҳим саволнинг жавобини ўйлаш учун ортиқча бир неча сония ютиш мақсадида аёллар бурунларига тегиниб, уни артаётгандек ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида тери қизаради, майда томирлардан юлдузчалар пайдо бўлади. Айниқса, териси жуда нозик ҳисобланган кўз ости соҳасига тегинавериш қора доғларнинг ва майда ажинларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.
  • Бировнинг пардоз чўткаси. Опа-сингиллар ва яқин дугоналар кўпинча умумий пардоз воситаларидан фойдаланишади. Аммо чўтка ва спонжларда сиздан аввал фойдаланган одамнинг дерма парчалари, тери ёғи, шунингдек, яллиғланишга олиб келувчи бактериялар қолади. Булар терини қаритади. Шунинг учун пардоз воситаларингиз фақат ўзингизники бўлсин ва уларни вақти-вақти билан тозалаб туринг. Мобиль телефонлар ҳам ўз юзасида кўп бактерия тўплайди. Уларни ҳам тозалаб туриш керак.
  • Совун билан ювиниш. Ҳар куни ювинамиз. Аммо бу жараёнга масъулият билан ёндашиш кераклигини баъзан унутамиз. Ювинаётганда тери учун мос келадиган, уни қуритмайдиган воситалардан танлаш керак. Оддий атир совун терини қуритиб, юпқалаштириб қўяди. Ҳатто, жўмракдан оқаётган сув ҳам терига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун юз терингизни махсус воситалар орқали косметика қолдиқларидан тозалаб, тиндирилган ёки минерал сув билан ювинг.
  • Арзон кўзойнак. Офтобдан ҳимояловчи кўзойнак нафақат ярашиши, балки сифат талабларига ҳам жавоб бериши керак. Уларнинг асосий вазифаси кўзни қуёш нурларидан ҳимоялабгина қолмай, майда ажинлар тушишидан асрашҳамдир. Ёз кунлари фақат кўзойнакка ишонмай кўз атрофига махсус ҳимояловчи кремлар ҳам суртинг.
  • Пардозни ювмай ухлаш. Макияжни ювиб ухлаш муҳимлигини билгани ҳолда кўпчилик чарчоқми ё эриниш сабаб бу ишни қилмайди. Натижада упа қолдиқлари, чанг ва кирлар терининг чуқур қатламигача кириб боради. Бу аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Шунингдек, тунги кремни ҳаддан ортиқ кўп суриш, скрабни ҳафтада 1 мартадан кўп қўллаш ҳам шундан ёқимсиз оқибатларга олиб келади.
  • Қаттиқ парҳез тутиш. Ўз вазнини мўътадил ушлаб туролмай, дам озиб, дам семириб юрадиган инсонлар териси яхши аҳволда бўлмайди. Тез вазн ташлаганда тери ости ёғ қатлами камаяди, бу эса тўқималар учун ўзига хос ёстиқ вазифасини ўтайдиган қатламдир. Шу сабабли тез озган одамнинг териси осилиб, ажинлари кўпайиб қолади. Озишни режа билан, босқичма-босқич ва аста-секин амалга ошириш керак.
  • Ҳаддан ортиқ жонсараклик. Жилмайиш, кулиш, хўмрайиш, бужмайиш – хуллас, юз мимик мускулларининг кўп ишлатилиши терида ажинлар кўпайишига олиб келади. Биров билан гаплашаётиб лабингизни тишласангиз, қош уйсангиз, қошингизни кўтарсангиз, билингки, сиз юзингизда ажинлар пайдо бўлиши учун замини ҳозирлаяпсиз. Албатта, умуман эҳтирос акс этмайдиган юз ҳам жозибали кўринмайди. Лекин ҳар ишда меъёр бўлгани дуруст.
  • Чекиш ва спиртли ичимликлар. Кўпчилик чекувчилар чекишнинг ёмон таъсири бўрттириб кўрсатилади деб ўйлайди. Албатта, чеккан инсонда ёмон таъсир дарҳол кўринмайди. Аммо йиллар ўтиб организм зарарли моддаларни ўзида жамлагач, тери хира, ғадир-будур бўлиб, барвақт ажинлар юзага келади. Спиртли ичимликлар эса жигарни зўриқтиради, бундан теридаги тешиклар кенгаяди, ёғ безлари фаоллиги ортади.

ШАҲИНА тайёрлади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1