БАЙРАМДА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ЧОРАЛАРИ

СУҒДИЁНА 21.12.2017, 18:14
Теглар: Соғ бўлинг
БАЙРАМДА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ЧОРАЛАРИ

Янги йилга саноқли кунлар қолди. Байрам байрамдек ўтиши, ҳеч бир кўнгилсизлик аъло кайфиятингизга чанг солмаслиги учун эса саломатлигингизни ҳам эсдан чиқарманг. «Фалокат оёқ остида» деган гап айниқса айни байрам кунларида ўз исботини топмасин-у, аммо ҳар эҳтимолга қарши у ёки бу вазиятда биринчи ёрдам кўрсатиш йўлларини билиб қўйсангиз, зиён қилмайди. Бу борада саҳифамиз эксперти — олий тоифали шифокор-терапевт Шоира ҚОДИРОВАнинг тавсиялари сизга асқотади.

Заҳарланиш

Заҳарланиш ёки бўкиб қолиш — Янги йил байрамида кўп учрайдиган ҳолатлар. Шунинг учун байрамгача уйдаги дори қутингизни оғриқсизлантирувчи, ич кетиши ва жиғилдон қайнашига қарши, ошқозон-ичак трактини тозалаш учун ишлатиладиган препаратларни ҳозирлаб қўйинг.

Байрамда овқат ёки ичимликдан заҳарланганда имкон қадар тезроқ биринчи ёрдам кўрсатилиши керак.

  • Агар бемор беҳуш бўлса, тили танглайи томон тортилиб, нафас ололмай қолмаслигига ҳушёр бўлинг.
  • Қайт қилаётганида нафас йўлига тиқилиб, бўғилиб қолмаслигига эътибор беринг.
  • Агар бемор ўз ҳаракатларини назорат қила оладиган аҳволда бўлса, унга ичимлик содаси солинган совуқ сув бериб, бармоқ билан тил негизини босган ҳолда қайт қилишга уриниб кўришини сўранг.

Куйиш

Байрам кечасида ёқиладиган мушаклардан куйиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Айниқса жажжи болакайларда бу ҳолат тез-тез кузатилади. Бундай ҳолат юз берганда зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиш даркор.

  • Аввало тезлик билан оловни ўчиринг.
  • Оғриқни камайтириш ва тўқималар зарарланмаслиги учун куйган жойни совутиш керак. Жароҳатлангандан кейинги дастлабки 20 дақиқада куйган жой муз ёки бошқа совуқ воситалар билан совутилида, совуқ оқар сувга тутилади ёки намланган мато қўйилади.

Кесиш, лат ейиш…

  • Арча ўйинчоқлари ёки чироқчалари синиб, бирор аъзони кесса, жароҳатни перекись водород билан тозалаш ва бактерицид пластир билан боғлаб қўйиш керак.
  • Шампань виносини очаётиб, қопқоғи отилиб, кўзга тегмаслигидан ҳам ҳеч ким кафолатланмаган. Бу кўз тўр пардаси кўчиши хавфини юзага келтириш мумкин бўлган жиддий ҳолат. Шунинг учун зудлик билан кўзга совуқ компресс қўйиш ва шифокор кўригидан ўтиш лозим.

Ошқозонда кучли оғриқ турса…

Янги йил байрами ўтгач, шифохоналарга ошқозон-ичак трактидан шикоят қилиб борувчилар сони ортади. Бу одатий овқатланиш тартибининг бузилиши, бўкиб ейиш, ёғли, аччиқ, дудланган ва бошқа турфа озуқаларни аралаштириб ейиш каби ҳолатлар билан боғлиқ. Бундай вазиятда доривор гиёҳлар дамламалари «тез ёрдам» бўла олади. Масалан, ошқозонда кучли оғриқ бўлганда мойчечак ва бўйимодарон (тысячелистник)дан тенг миқдорда олиб, бир ош қошиғига 200 мл қайноқ сув қуйинг. 20 дақиқа дамлаб қўйгач, сузиб олиб, чой ўрнида ичинг.

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1