1

FACEBOOK ШАХСИЙ ФОТОСУРАТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИНИ ИШГА ТУШИРМОҚДА

HI-TECH 21.12.2017, 11:47
FACEBOOK ШАХСИЙ ФОТОСУРАТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИНИ ИШГА ТУШИРМОҚДА

Эндиликда Facebook фойдаланувчилари ўз сурати акс этган фотосуратларни бошқа фойдаланувчи тармоққа жойлаштирадиган бўлса, бу ҳақда огоҳлантириш олади. Бу ҳақда "Теккранч" портали хабар тарқатди.

Photo Review хизмати ёрдамида тармоқ фойдаланувчиси акс этган, лекин махсус белги билан белгиланмаган фотосуратни топиш мумкин бўлади. Бундай расм аниқлангандан сўнг унда тасвирланган шахс ўзининг суратини белгилаб, фотосуратни олиб ташлашни сўраши ёки шундай талаб билан Facebook техник қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиши мумкин.

Айни пайтда фойдаланувчилар истаса янги технологияни ўчириб қўйиши ҳамда ижтимоий тармоқ ўхшашликларни қидиришда фойдаланадиган юз шаблонини олиб ташлаши мумкин.

Хабар қилинишича, Photo Review яқин ҳафталарда Facebook ижтимоий тармоғи ишлайдиган барча мамлакатларда ишга туширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1