1

ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

СУҒДИЁНА 20.12.2017, 19:39
Теглар: Таомнома
ШОКОЛАДЛИ “АРЧА”

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 100 гр. маргарин, 1 ст. сув, 2 дона тухум, бир чимдим туз, 100-150 гр. ун. Креми учун: 200 гр. қаймоқ, 100 гр. қанд упаси. Безак учун: 200 гр. қора шоколад.

Тайёрлаш: 1). Чуқурроқ идишга сув солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, туз ва маргарин қўшинг. Маргарин тўлиқ эриши билан оловни бироз пастланг-да, оз-оздан ун қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

2). Масаллиқни оловдан олиб, бироз совутинг. Сўнг биттадан тухум қўшиб, аралаштиринг. Хамирни крем қопчасига солиб, пишириқ қоғози солинган патнис устига кичик думалоқ шаклларни ясаб теринг. Сўнг ширинликни қизиган газ печига қўйиб, 15-20 дақиқа пишириб олинг.

3). Крем учун қаймоқни қанд упаси билан аралаштириб, миксерда кўпиртиринг.

4). Пишган ширинлик совугач, иккига ажратиб, ичини крем билан тўлдиринг-да, эритилган шоколадга ботириб олинг. Сўнг ҳар бир ширинлик орасига крем суртиб, арча шаклида териб чиқинг. Яххонада музлатилган мевалар бўлса, “арча”га безак беришингиз ҳам мумкин.

Тайёрлаш вақти: 40 дақиқа.

Шарҳлар

ЛИМОНЛИ “ҲАЛҚАЧА”ЛАР

20.12.2017, 19:40

Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар,...
БАЙРАМ СОВҒАСИ

16.12.2017, 12:09

Зарур масаллиқлар: 500-600 гр ун, 500 гр. қанд упаси, 6 дона тухум, 8 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси,...
ШОКОЛАД+ОЛЧАЛИ ДУЭТ

16.12.2017, 12:08

Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао,...
«ДЕНГИЗ ҲУКМДОРИ»

16.12.2017, 12:07

Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 2-3 та қизил булғор қалампири, битта сабзи, 3-4 дона помидор, 1 бош пиёз,яримта лимон шарбати, кўкатлар, туз; соуси учун:...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1