1

​ЎЗМИЛЛИЙБАНК ЭЛЕКТРОН САВДО ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

HI-TECH 16.12.2017, 08:30
​ЎЗМИЛЛИЙБАНК ЭЛЕКТРОН САВДО ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Ўзмиллийбанк халқаро VISA пластик карточкалари орқали электрон савдо имкониятларини кенгайтирмоқда. Ушбу банк хизмат тури мижозларга иш жойидан ёки ўз уйидан чиқмасдан туриб интернет тармоқлари орқали ўзларига керакли бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш имконини яратади.

Мазкур банк хизматидан барча халқаро VISA пластик карточкалари эгалари фойдаланиш хуқуқига эга.

Мисол учун, мижоз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК орқали исталган йўналиш бўйича авиачипта сотиб олмоқчи бўлса, мазкур авиакомпаниянинг www.uzairways.com интернет сайтига кириб, онлайн тарзда авиачипта сотиб олиши мумкин.

Ушбу янги банк хизмат турининг қулайликлари:
  • савдо дўконлари ва банк филиалларига бормасдан туриб, онлайн тарзда керакли бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш;
  • бошқа тижорат банклари томонидан чиқарилган халқаро VISA пластик карточкалари орқали мазкур хизматдан фойдаланиш имконияти;
  • электрон савдо хизмати 7/24 тартибда, яъни дам олиш кунларисиз 24 соат ишлаши.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филлиалларидан ёки (0371) 148-00-10 телефон рақами оркали олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1