1

“УЙ-ЖОЙНИ ТОҒАЛАР ОЛИБ ҚЎЙИШМОҚЧИ”

САВОЛ-ЖАВОБ 15.12.2017, 15:32
“УЙ-ЖОЙНИ ТОҒАЛАР ОЛИБ ҚЎЙИШМОҚЧИ”

— Холамнинг бевақт ўлими сабаб эндигина ўн саккиз ёшга кирган қизи ёлғизланиб қолди. Онасига тегишли уй-жойни эса ҳозир тоғаларимиз олиб қўйишмоқчи. Холамнинг шу қизидан бўлак ҳеч кими йўқ эди. Шу маънода қиз онасидан сўнг мол-мулкнинг ягона меросхўри ҳисобланмайдими?

Адвокат Нафиса Ибрагимова жавоб беради.

— Қонун бўйича эр-хотин, ота-она, фарзандлар ва унга тенглаштирилган(фарзандликка олинган)лар биринчи даражали меросхўрлар саналади. Шунга кўра, жиянингиз ҳам онасининг ягона меросхўридир. Мазкур вазиятда у меросни қабул қилиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддаги нотариал идорага мурожаат қилиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1