1

​ПЕНСИОНЕРЛАРГА ИМТИЁЗ СОЛИҚ СТАВКАСИГА ЭМАС, МАЙДОНГА НИСБАТАН БЕРИЛАДИ

САВОЛ-ЖАВОБ 15.12.2017, 09:42
​ПЕНСИОНЕРЛАРГА ИМТИЁЗ СОЛИҚ СТАВКАСИГА ЭМАС, МАЙДОНГА НИСБАТАН БЕРИЛАДИ

Яқин кунларда пенсияга чиқдим, вилоят марказидаги хусусий уйда яшайман. Уйнинг майдони 230 кв.метрни ташкил этади. Маълумотларга кўра, пенсионерлар 60 кв.метр майдон учун мол-мулк солиғидан озод бўлиб, ушбу ҳолатда майдондан келиб чиққан ҳолда солиқнинг табақалаштирилган ставкалари қўлланилар экан.

Тушунтириш берсангиз, пенсионер 60 кв.метр майдон учун солиқдан озод бўлса, уйнинг солиқ солинадиган майдони 230 кв.метр эмас, 170 кв.метрни ташкил этадими? Солиқни қайси ставка бўйича тўлашим керак: 1,7 фоизлик ставка бўйичами ёки 2,1 фоизлик ставка бўйичами?

Пенсионер

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати жавоб беради:

  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 27-моддасига мувофиқ, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади. 2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари Республика Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори 19-иловаси билан белгиланган. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб турар жойлар, квартиралар (умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга солинадиган солиқнинг базавий ставкаси мол-мулкнинг инвентаризатсия қийматига нисбатан 1,7 фоиз этиб белгиланган.

Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар учун солиқ ставкаси:

- 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлса – 2,1 фоиз;

- 500 кв.метрдан ошиқ бўлса – 2,9 фоиз;

- бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар учун

– 2,1 фоиз этиб белгиланган.

ПҚ-2699-сонли қарорнинг 19-иловасида келтирилган Изоҳларнинг 2-бандига мувофиқ, Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.метр ҳажмида белгиланди. Солиқ кодексининг 275-моддасига мувофиқ, юқоридаги шахслар тоифасига пенсионерлар ҳам киритилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шаҳарда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг кадастр ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган инвентаризатсия қийматига нисбатан 2,1 фоизни ташкил этади.

Бюджетга имтиёзни ҳисобга олган ҳолда тўланиши лозим бўлган мол-мулкка солинадиган солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Солиқ суммаси = [(С умум. – (С умум.

/ С умум.) х 60 кв.м.) х К], бунда:

С умум. – мол-мулкнинг умумий инвентарлаш қиймати;

С умум. – мол-мулк банд этган майдоннинг умумий миқдори (230 кв.метр);

К – мол-мулк солиғи ставкаси (2,1 фоиз).

Имтиёз 60 кв.метрга татбиқ этилганлиги муносабати билан сизнинг ҳолатингизда солиқ 170 кв.метр майдон учуна 2,1 фоизлик ставка бўйича ҳисобланади.

Эътибор беринг, белгиланган имтиёз:

• мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк обектига тааллуқли бўлади.

Масалан, агар сизда дала ҳовли ҳам бўлса, майдоннинг 60 кв.метрига татбиқ этиладиган имтиёзни фақат бир обектга, яъни уйга ёки дала ҳовлига нисбатан қўллашни танлашингиз лозим;

• жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш обектларига нисбатан қўлланилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1