Долзарб мавзулар Фото

Қурилиш бизнесининг собиқ соҳиби

Бўлимлар: Рекорд
Теглар:
Добавлено: 14.12.2017, 15:36

Миллионернинг бошига кулфат тушгунга қадар ҳаммаси аъло даражада эди. Лекин Браин Бернининг рафиқаси саратон касалига чалингани маълум бўлгач, унинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди.

Бу воқеа унга қаттиқ таъсир қилиб, бундан кейин хайрия ишлари билан шуғулланишга қарор қилди. Натижада бойлигининг маълум қисмини тиббиёт машиналари колоннасини ташкил этишга сарфлади. Мазкур тиббиёт машиналари Шимолий Англиянинг энг чекка қишлоқларида яшовчи аҳолига юқори малакали тиббиёт хизматини кўрсата бошлади. Шифокорларнинг маошини Браин Берни ўз ҳисобидан тўлайди.

Бир йил давомида дард билан курашган рафиқаси саратонни енгишга муваффақ бўлди. Бундан қалби қувончга тўлган Браин Берни мол-мулкининг каттагина қисмини сотиб, пулларини хайрияга сарфлади. Шундан кейин хайрия жамғармаси биносида жойлашган кичкина уйга кўчиб ўтиб, ҳаётини саратон касаллиги билан курашишга бағишлади. Ҳозирда у нафақаси ҳисобига кун кўради ва эски машинада юради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии