1

ЯХШИ НИЯТНИНГ ҚЎШАЛОҚ ИЖОБАТИ

Рекорд 13.12.2017, 18:03
ЯХШИ НИЯТНИНГ ҚЎШАЛОҚ ИЖОБАТИ

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Бахтиёр Маматов ва унинг рафиқаси Дилсўз Тўраеваларнинг оиласи ҳам эгизаклар туғилиши бўйича рекордлар қаторида, десак муболаға эмас. Сабаби, ҳар иккиси 28 ёшни қаршилаган ёш оилада ҳам бира тўла уч эгиз фарзандлар дунёга келган. Айни пайтда улар 5 ойлик бўлишди...

— Бизнинг уч нафар фарзандимиз бор эди. Яхши ниятлар билан яна бир ўғил фарзанд кўришни мақсад қилган эдик. Яратганнинг инояти экан, бизга уч нафар эгиз фарзанд туҳфа этди. Эгизларнинг каттасига Биринчи Президентимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туфайли, қолаверса, фарзандим улғайиб, у кишидек ватанпарвар, жасур, илмли киши бўлиб етишиши учун яхши ният билан Исломжон дея исм бердик. Иккинчи ва учинчи эгизларга Имона ва Имрона, дея исм қўйдик. Мазкур оила ҳақида сўраб-суриштирар эканмиз, Ургут тумани ҳокимияти ҳам яқин орада мазкур ёш ва серфарзанд оилага алоҳида кўмак бериш ҳаракатида эканлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1