​ОИЛАМИЗ СИРИНИ ОШКОР ҚИЛИШДИ...

САВОЛ-ЖАВОБ 13.12.2017, 17:19
​ОИЛАМИЗ СИРИНИ ОШКОР ҚИЛИШДИ...

Оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқий ахборот канали жавоб беради:

Қонунчилигимизга кўра, оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46 прим бир-моддасига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш,

энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модда билан маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай ҳаракатни амалга оширса, Жиноят кодексига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1