1

“МЕРОСГА ФАРЗАНДЛАРИМ ҲАМ ДАЪВО ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 13.12.2017, 15:51
“МЕРОСГА ФАРЗАНДЛАРИМ ҲАМ ДАЪВО ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?”

— Хотин (эр) вафот этгач, эр (хотин) тўлақонли меросхўр ҳисобланадими ёки фарзандларнинг ҳам даъво қилишга ҳақлари борми?

Фарҳод Райимжонов, Наманган вилояти, Чуст тумани

Ф.РАҲИМОВ, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси катта маслаҳатчиси:

— Фуқаролик Кодексининг 1135-моддасидага мувофиқ қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1